00:04 / 08.09.2020
26973

ССВ: Даволанаётган беморлар сони 2 мингга тушмоқда. Улардан 654 нафари оғир аҳволда

7 сентябрь куни Ўзбекистонда 312 кишида коронавирус аниқланиб, 317 бемор соғайди, деб маълум қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Расмий статистикага кўра, жами ҳолатлар 43 975та, тузалганлар 41 594 нафар, қурбонлар эса 354 нафарни ташкил этмоқда. 7 сентябрь куни 6 киши вафот этгани хабар қилинди. 

Янги ҳолатлар (+312)

Янги ҳолатлар сони сўнгги беш кун ичида илк марта 300тадан кўпроқ бўлди. Асосий ўчоқ Тошкент шаҳри ва вилояти бўлиб қолмоқда – кунлик касалланиш ҳолатларининг 90 фоизи шу икки ҳудуд билан боғлиқ.

  • Тошкент шаҳри – 190
  • Тошкент вилояти – 93
  • Самарқанд вилояти – 10
  • Андижон вилояти – 8
  • Хоразм вилояти – 5
  • Қорақалпоғистон Республикаси – 4
  • Фарғона вилояти – 2

Тузалганлар (+317)

Касаллик қайд этилган жами 43 975 бемордан 41 594 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 94 фоизни ташкил этмоқда.

  • Тошкент шаҳри – 207 нафар
  • Тошкент вилояти – 91 нафар
  • Хоразм вилояти – 7 нафар
  • Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон ҳамда Фарғона вилоятларида – 4 нафардан бемор тузалди.

Ўлим ҳолатлари (+6)

Вазирлик 7 сентябрь куни 6та ўлим ҳолати ҳақида маълумот берди. Расмий статистикада жами қурбонлар 354 нафар деб кўрсатилмоқда.

  • Чилонзор туманида яшаган 58 ёшли Ё.О. (аёл)
  • Жиззах шаҳрида яшаган 36 ёшли Д.М. (эркак)
  • Учтепа туманида яшаган 83 ёшли А.Д. (эркак)
  • Термиз шаҳрида яшаган ва Зангиота туманидаги юқумли касалликлар шифохонасида даволанган 55 ёшли Б.Ж. (эркак)
  • Қибрай туманида яшаган 70 ёшли Р.Т. (эркак)
  • Юнусобод туманида яшаган 67 ёшли Х.С. (аёл)

Айни пайтда даволанаётган 2 027 бемордан 430 нафари оғир, 224 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top