Спорт | 21:51 / 11.09.2020
25782
1 дақиқада ўқилади

Миллий гвардия қўмондони Қўл жанги федерацияси раҳбарлигига сайланди

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Қўл жанги федерациясининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди.

Рустам Жўраев / Фото: Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

Вазирлик матбуот хизматининг хабар беришича, йиғилишда ташкилий масалалар, жумладан, федерацияга янги раҳбар сайлаш ва шу орқали ташкилотнинг иш фаолиятини тизимли ташкил этиш масаласи кўриб чиқилди.

Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг Қўл жанги федерацияси раиси лавозимига бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони сифатида фаолият олиб бораётган Рустам Мирзаевич Жўраев номзоди таклиф этилди ва у йиғилиш делегатлари томонидан бир овоздан сайланди.

Рустам Жўраев федерация раиси лавозимига сайланишида ишонч билдирганларга алоҳида миннатдорлик изҳор қилди.

У шунингдек, қўл жанги спорт турини республикада янги босқичга олиб чиқиш, бу спорт тури бўйича спортчи ва мураббийларга шарт-шароитлар яратиш, федерациянинг ҳудудлардаги моддий-техника базасини такомиллаштириш бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан ҳамкорликда амалга оширилиши зарур бўлган таклифларини айтиб ўтди.

Мавзуга оид

Эълонлар

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Yandex Uzbekistan Ўзбекистонда эндиликда бизнес мулоқотларини амалга ошириш учун Юлдуз ва Лола овозларини тақдим этди

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди