00:12 / 11.09.2020
96249

Ўзбекистонда коронавирус тарқалиши яна тезлашмоқда. Бир кунда 750га яқин бемор аниқланди

Ўзбекистонда коронавирус тарқалиши кескин тезлашгани кузатилмоқда: 10 сентябрь куни кунлик касалланиш ҳолатлари бўйича учинчи энг юқори натижа қайд этилди – бир кунда 749 кишига COVID-19 ташхиси қўйилди.

Кунлик ўсиш бўйича рекорд кўрсаткичлар август ойи бошида қайд этилган: 1 августда 774 киши, 2 августда 770 киши коронавирусга чалингани маълум бўлганди. Эндиликда жами ҳолатлар 45 679тани ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги кун давомида 343 киши тузалгани, 7 киши вафот этганини хабар қилди. Жами тузалганлар 42 555 нафар, қурбонлар 373 киши экани айтилмоқда.

Янги ҳолатлар (+749)

Касалланиш даражаси айниқса Тошкент шаҳрида сезиларли кўпайган: 9 сентябрь куни бутун мамлакат миқёсида 512та ҳолат аниқланган бўлса, 10 сентябрда биргина пойтахтнинг ўзида 510 кишида COVID-19 қайд этилди.

  • Тошкент шаҳри – 510
  • Тошкент вилояти – 186
  • Самарқанд вилояти – 16
  • Наманган вилояти – 9
  • Андижон вилояти – 9
  • Хоразм вилояти – 8
  • Бухоро вилояти – 5
  • Сурхондарё вилояти – 5
  • Қорақалпоғистон Республикаси – 1

Тузалганлар (+343)

Даволаниш кўрсаткичи бир фоизга пасайиб, 93 фоизга тушди. Расмий статистикага асосан, жами тузалганлар – 42 555 нафар.

  • Тошкент шаҳри – 206
  • Тошкент вилояти – 98
  • Самарқанд вилояти – 11
  • Наманган вилояти – 10
  • Бухоро вилояти – 5
  • Сурхондарё вилояти – 5
  • Андижон вилояти – 4
  • Қашқадарё вилояти – 3
  • Қорақалпоғистон Республикаси – 1 

Ўлим ҳолатлари (+7)

Вазирлик 10 сентябрь куни 7та ўлим ҳолати ҳақида маълумот берди. Ҳукумат коронавирус қурбонларини жами 373 нафар деб кўрсатмоқда.

  • Зангиота туманида яшаган 79 ёшли С.Ж. (аёл)
  • Олмазор туманида яшаган 70 ёшли Б.У. (эркак)
  • Юнусобод туманида яшаган 61 ёшли Х.Ф. (эркак)
  • Оҳангарон шаҳрида яшаган 46 ёшли С.Т. (эркак)
  • Юнусобод туманида яшаган 81 ёшли Т.К. (аёл)
  • Оҳангарон туманида яшаган 60 ёшли Ж.Х. (аёл)
  • Оҳангарон туманида яшаган 76 ёшли Қ.Ҳ. (аёл)

Даволанаётганлар сони 2 751 нафарга кўтарилди. Улардан 439 нафари оғир, 219 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top