Жамият | 11:37 / 13.09.2020
14115
1 дақиқада ўқилади

Жиззах шаҳридаги ўқитувчилардан 52 нафарида коронавирус инфекцияси аниқланган

Жиззах шаҳридаги умумтаълим мактаблари ўқитувчиларининг COVID-19 бўйича топширган тест натижаларига кўра 52 нафар педагог ходимларида инфекция аниқланган.Бу ҳақда Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгашининг X сессиясида айтиб ўтилган.

Маълум қилинишича, касалланган ўқитувчилар айни дамда тегишли тартибда даволанмоқда.

Сессияда депутатлар шаҳардаги умумий ўрта таълим мактабларида 2020 – 2021 ўқув йилига тайёргарлик кўриш масаласини кўриб чиқишди. Унда Жиззах шаҳар халқ таълими бўлими мудири Бахтиёр Шариповнинг ахбороти тингланди.

Депутатлар 14 сентябрдан шаҳардаги 10та мактаб расман, қолганлари босқичма-босқич 30 сентябргача фаолият бошлаши тўғрисида қарор қабул қилишди.

Шунингдек, шаҳардаги 6та мактабгача таълим ташкилотлари (боғчалар) 14 сентябрдан фаолиятини бошлаши маълум қилинган.

Мавзуга оид