07:50 / 13.09.2020
10381

Наманганда 3 балли зилзила қайд этилди

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида зилзила кузатилди.

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилишича, 13 сентябрь куни Тошкент вақти билан 5:13да Ўзбекистоннинг шарқий ҳудудларида ер силкиниши қайд этилди.

Ер силкиниши координаталари: 40,83 градус шимолий кенглик; 71,67 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3. Чуқурлик 6 км. 

Ер силкиниши эпицентридан Тошкентгача масофа жанубий-шарқий йўналиш бўйича 211 км.

Ўзбекистон ҳудудида:
Наманган: 19 км, 3 балл;
Андижон: 57 км, 2 балл;
Фарғона: 51 км, 2 балл.

Top