12:29 / 13.09.2020
6134
Реклама

Seoul Mun: дунё экспертларининг прогнозлари ва ривожланиш истиқболлари

Seoul Mun – Dream City Development компаниясининг савдо ва дам олиш меъморлиги янги лойиҳаси. Корейс меъморлигининг энг яхши анъаналари билан уйғунлашган мазкур маскан Бўрижар каналининг қирғоқлари бўйлаб бунёд этиладиган уч даражали савдо зонасидир.

20.000 м² савдо майдонлари пойтахт тадбиркорлари учун янги бизнес жойлари бўлишига тайёр. Мижозлар талабига ва бизнес эгасининг эҳтиёжларига қараб бу жойда чакана савдо дўконлари, ресторанлар, кафелар, овқатланиш жойлар, спа ва гўзаллик салонлари, кийим-кечак бутиклари, заргарлик буюмлари дўконлари, косметика ва парфюмерия дўконлари ва бошқа кўплаб бизнес турлари ташкил этилиши мумкин.

Стратегик шериклик доирасида тижорат кўчмас мулк соҳасидаги дунёнинг етакчи мутахассислари Knight Frank ва Cushman&Wakefield компаниялари маҳаллий бозорни мустақил молиявий-иқтисодий таҳлил қилди. Мутахассисларнинг маълумотлари харидорлик қобилиятининг барқарор ўсиши ва истеъмолчиларнинг истаклари ўзгарганлигини кўрсатади, бу ҳолат йилдан йилга такомиллашиб бормоқда.

Тадқиқот натижаларига кўра, Seoul Mun лойиҳаси замонавий чакана савдо марказининг асосий талабларига жавоб беради:

  • Фойдали жойлашув – лойиҳа пойтахт марказида жойлашган;
  • Юқори сифатли қурилиш ва қатъий белгиланган муддатлар;
  • Бетакрор меъморий ечим ва ўзига хослик;
  • Қулай кириш ва пухта лойиҳали яхши ривожланган инфратузилма;
  • Турли вариантлардаги савдо нуқталари.

Экспертлар таҳлили давомида Seoul Mun'нинг ўртача ташриф буюрувчилар оқими аниқланди. Кундалик ташриф буюрувчилар 11.000 ёки йилига 4.000.000 дан ошиши кутилмоқда.

20 август кунидан Seoul Mun жанубий-ғарбий соҳилида сотувлар бошланди. Бугуноқ пойтахт соҳил бўйидаги савдо майдонининг эгаси бўлиш имкониятини бой берманг!

Сотув офиси дам олиш кунларисиз 09:00 дан 19:00 гача ишлайди.

Манзил: Тошкент шаҳри, Фурқат кўчаси, Tashkent City ХИМ.

Мўлжал: Халқлар дўстлиги майдонидан Алишер Навоий шоҳ кўчаси томон йўл.

Сайт: www.seoulmun.uz

Telegram: www.t.me/dreamcityuz

Facebook: www.fb.com/dreamcity.uz

Instagram: @dreamcity.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Top