19:28 / 15.09.2020
24362

Пискент тумани «тўртлиги» иш фаолиятида йўл қўйган камчиликлари учун ишдан олинди

Тошкент вилоятининг Пискент туманида тўртта сектор раҳбари алмашди.

15 сентябрь куни Халқ депутатлари Пискент тумани кенгашининг навбатдан ташқари 12-сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда вилоят ҳокими Рустам Холматов сўзга чиқиб, кейинги вақтларда Пискент туманини ижтимоий иқтисодий ривожлантиришда йўл қўйилган хато ва камчиликлар, шунинг баробарида, амалга оширилган бир қатор лойиҳалар бўйича фикр билдирди.

Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилишича, Пискент тумани ҳокими Шуҳрат Аҳмедов ишда йўл қўйган камчиликларини тан олган ҳолда ўз аризасига кўра вазифасидан озод этилган. Шунингдек, туман прокурори Рустам Мусоев, ички ишлар бўлими бошлиғи Шаҳзодхон Тўрахонов ҳамда солиқ инспекцияси раҳбари А. Абдувалиев ҳам ишдан олинган. 

Шуҳрат Аҳмедов

Сессия давомида Раҳимжон Рихсиев туман ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган. Бунгача у Тошкент вилояти ҳокимининг ёрдамчиси лавозимида ишлаб келаётган эди.

Раҳимжон Рихсиев

Раҳимжон Рихсиев 1982 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Миллати – ўзбек. Маълумоти олий. 2003 йилда Тошкент давлат молия институтини, 2005 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. Меҳнат фаолияти давомида иқтисодиёт ва бошқарув тизимида бир қатор вазифаларда фаолият юритган.

Алишер Жўраев

Сессияда янги таркибда иш бошлаган сектор раҳбарлари таништирилган. Жумладан, Алишер Жўраев – туман прокурори, Шуҳрат Мелиев – ИИБ бошлиғи, Жасур Сайфиев – ДСИ бошлиғи этиб тайинланган.

Жасур Сайфиев
Шуҳрат Мелиев
Top