Ўзбекистон | 20:22 / 03.11.2022
13019
4 дақиқада ўқилади

Пискент ҳокими 1 трлн сўмга ер олгани бўйича вилоят ҳокимига тушунтириш берди

Ҳоким тадбиркорлик қилиш учунмас, E-auksion тизимидаги камчиликларни аниқлаш мақсадида шундай қилганини билдирган. Унга ўз фаолиятида дуч келаётган ноаниқлик ёки бошқа муаммоларни расмий каналлар орқали ҳал этиш кераклиги уқтирилди.

Раҳимжон Рихсиев / Фото: Пискент тумани ҳокимлиги

6 сентябр куни e-auksion платформасида ўтказилган савдода Пискент тумани ҳокими Раҳимжон Рихсиев ғолиб чиқиб, Оҳангарон туманидаги салкам 400 гектар яйловни қарийб 1 трлн сўмга 30 йилга ижарага олган олган эди.

Бу харид ижтимоий тармоқларда танқидга учраганидан кейин Рихсиев видеомурожаат билан чиқиб, ерни ижарага олиш ниятида бўлмагани, онлайн аукцион тизимининг ишлашини ўз кўзи билан кўриш учун тажриба тариқасида шундай қилганини айтганди.

Тошкент вилояти ҳокимлиги бугун, 3 ноябр куни берган расмий ахборотга кўра, Пискент туман ҳокими ўз хатти-ҳаракатлари юзасидан вилоят ҳокимига ёзма равишда тушунтириш берган. Таъкидланишича, Раҳимжон Рихсиев бу аукционда қатнашиб, ғолиб бўлиб тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ниятида бўлмаган; E-auksion тизимидаги айрим камчиликларни аниқлаш мақсадида, мустақил равишда шундай йўл тутган.

“Унга ўз фаолиятида дуч келаётган ноаниқлик ёки бошқа муаммоларни юқори турувчи ташкилотлар, тегишли идоралар билан биргаликда музокара, мулоқот шаклида, расмий каналлар орқали ҳал этиш лозимлиги уқтирилди.

Қўшимча қилиб айтамизки, айни пайтда аукционда ижарага қўйилган ерларнинг савдоси бўйича юзага келаётган муаммолар, мавжуд камчиликлар ва уларни бартараф этиш бўйича ўрганишлар бошланган. Бу ҳақда кейинроқ қўшимча ахборот берилади”, – дейилади вилоят ҳокимлиги ахборотида.

Эслатиб ўтамиз, гарчи Рихсиев ўз видеомурожаатида олдин тадбиркор бўлгани, лекин ҳозир бу иш билан шуғулланмаётганини, қолаверса, чорвачилик у учун бегона соҳа эканини айтган бўлса ҳам, у мазкур хариддан бир ҳафта ўтиб янги агрокорхона очгани маълум бўлганди.

У 13 сентябр куни Пискент шаҳрида рўйхатдан ўтказган ва 100 фоиз таъсисчиси ўзи бўлган “Animals Service” МЧЖнинг фаолият тури сифатида “аралаш қишлоқ хўжалиги” кўрсатилган.

Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати Kun.uz'гa "Animals Service" Пискент тумани ҳокимига тегишли эканини тасдиқлаб, ҳокимларнинг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишини чекловчи “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун ҳали кучга кирмаганини билдирганди.

Аукционга чиқарилиб, ҳоким томонидан ижарага олинган яйлов / Фото: e-auksion.uz

Эътиборли жиҳати, Раҳимжон Рихсиев асос солган тадбиркорлик субъекти юқоридан қонун имзоланганидан бир ой ўтиб ташкил этилган. Қонун 8 ноябрдан кучга киради.

Жорий йилнинг 8 август куни имзоланган “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонуннинг 13-моддасида давлат фуқаролик хизматчисининг тадбиркорлик фаолияти субъектларини ташкил этиши, уларнинг муассиси (иштирокчиси) бўлиши, тадбиркорлик фаолияти субъектида ташкилий-бошқарув, маъмурий-хўжалик вазифаларини бажариши мумкин эмаслиги белгилаб қўйилган.

Маълумот учун, Раҳимжон Рихсиев 2020 йилнинг 15 сентябрида Пискент тумани ҳокими лавозимини эгаллаган. У бунгача Тошкент вилояти ҳокимининг ёрдамчиси бўлган. 

  • Амалдаги тартибга кўра, аукцион ғолиби ижара шартномасини тузишдан бош тортган ёки уни рад этган тақдирда, аукцион натижалари бекор қилиниб, ғолибдан олинган закалат пули қайтарилмайди ва оператор тасарруфида қолади. Пискент тумани ҳокими томонидан харид қилинган бўш ер участкасининг бошланғич баҳоси 71,9 млн сўмни, закалат пули миқдори эса 6 млн сўмни ташкил этган. Ушбу ҳолатда закалат пулини ҳоким ўз ёнидан ёки ҳокимлик ҳисобидан тўлагани номаълум. Вилоят ҳокимлигининг 3 ноябрдаги баёнотида бу савол очиқ қолдирилган.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Янгиланган Open билан харидлар янада қулайроқ!

Synergy PharmCo Gricar Chemical SRL Италия фармацевтика заводи билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Янгиланган Open билан харидлар янада қулайроқ!

Synergy PharmCo Gricar Chemical SRL Италия фармацевтика заводи билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери