18:19 / 15.09.2020
24960

Вирусолог коронавирусдан тузалганлар атрофдагилар учун қанча вақт хавфли бўлиши мумкинлигини айтди

Вирусологнинг сўзларига кўра, вирус касалликдан сўнг уч ой давомида сақланиб қолиши мумкин бўлса-да, унинг миқдори касалликдан тузалган инсон бошқаларга юқтириши учун жуда камлик қилади.

Фото: Reuters

Москва давлат университетининг "Вирусология" кафедраси профессори Алексей Аграновский Роспотребнадзор раҳбари Анна Попованинг коронавирусдан тузалган инсон 90 кунгача атрофдагиларга вирус юқтириши мумкинлиги тўғрисидаги гапларига изоҳ берди.

Вирусологнинг сўзларига кўра, касалликнинг барча симптомлари йўқолганидан кейин бемор атрофдагилар учун икки ҳафта давомида хавфли бўлиши мумкин. Шу боис бу давр мобайнида изоляцияда бўлиш лозим.

"У икки ҳафтадан сўнг атрофдагилар учун хавфсиз бўлади", — деди Аграновский.

Унинг қўшимча қилишича, вирус касалликдан сўнг уч ой давомида сақланиб қолиши мумкин бўлса-да, унинг миқдори касалликдан тузалган инсон бошқаларга юқтириши учун жуда камлик қилади.

Аввалроқ Роспотребнадзор Анна Попова коронавирусдан соғайганлар 90 кунгача вирус тарқатиши мумкинлигини айтган.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top