Фан-техника | 11:00 / 24.09.2020
66293
5 дақиқада ўқилади
Реклама

Haval автомобиллари энди Ўзбекистонда!

Фото: Haval

Haval брендининг расмий дистрибьютори Тошкентда 3S принципи асосида янги премиал йўл танламас автомобиллар ва кроссоверларни таклиф қилади: шоурум, сервис ва эҳтиёт қисмлар омбори.

21 сентябр куни Тошкентда Европа ва МДҲ давлатларининг барча стандартлари асосида ишлаб чиқарилаётган ва дунё мамлакатлари ҳамда МДҲда тан олинишни бошлаган премиал Haval номли хитой брендига тегишли йўл танламас автомобил ва кроссоверларнинг савдоси бошланди. «SHOSH AUTOTRADE GROUP» MChJ («SHARQ MOTORS» SB) Ўзбекистон ҳудудида сертификациядан ўтиб, Haval бренди остидаги автомобилларнинг расмий дистрибьюторига айланди.

Haval – Хитойдаги Great Wall Motors компаниясида премиум синфда йўл танламас автомобиллар ва кроссоверларнинг ишлаб чиқарувчи бўлинмаси ҳисобланади. Haval бренди 2013 йилда ўз тарихини бошлади. Ушбу бренд автомобиллари ноёб дизайни ҳамда нарх-сифат кўрсаткичининг ажойиб нисбати билан фарқ қилади. www.autostat.ru саҳифасининг маълумотларига қараганда, 2020 йилнинг биринчи ярмида Россияда энг кўп сотиладиган Хитой автомобилларининг TOP3 га Haval H6 кирди.

Расмий дистрибьютор қуйидаги моделларни тақдим этмоқда:

Haval H2 – ўз синфида энг илғор турбонаддувли двигателга эга ихчам кроссовер, қулай ва тежамли, ёрқин дизайн-экстерери ва кўплаб қулай ва фойдали бошқарув функциялари билан ажралиб туради. Хавфсизлик савиясига, замонавий ва қулай бошқарув элементларига ва мултимедиага алоҳида эътибор қаратилган.

Интеллигент комплектациясида тақдим этилган - 274 000 000 сўм.

All New Haval H6 – Россия ва Хитойда энг кўп сотиладиган автомобиллардан бири, энг замонавий техника билан таъминлангани ва салонидаги мислсиз муҳити билан бошқаларидан фарқ қилади. Ҳайдовчи учун бошқарувни такомиллаштирувчи ва автомобил хавфсизлигини оширувчи кўплаб қулай функциялар билан жиҳозланган.

Иккита комплектацияда мавжуд: Fashionable – 305 000 000 сўм, Supreme – 335 000 000 сўм.

Haval H9 – башанг кенг салон, смарт-датчиклар ва ҳаракатланиш вақтида кўмаклашувчи тизимларга эга рамали тўлиқ приводли автомобил. Қулайлик ва хавфсизликка янада кўпроқ эътибор қаратилган, Дигнитй комплектациясида тақдим этилади – 498 000 000 сўм.

Автомобиллар Хитойдан етказилади, ҳозирда мавжуд, божхонада расмийлаштирилган. Тўлов амалга оширилиши билан автомобил шу заҳоти эгасига топширилади.

Талабларга тўлиқ жавоб берадиган автосервис – автосалоннинг яна бир афзаллиги, автосалон базасида Haval сервис-маркази ҳамда эҳтиёт қисмлар омбори ташкил этилган. Бу Haval расмий дилер базасида сервиснинг маҳаллийлаштирилишида яна бир қадам, бу эса ўз ўрнида бренд ўз маҳсулотига ишонишини намоён қилади ва жуда катта қизиқиш уйғотади. Барча харид қилинган Haval автомобилларига 3 йил ёки 100 000 км кафолат тақдим этилади.

Мижозларга қулайлик яратиш мақсадида Haval расмий дистрибьютори “автомобилни амалда синаб кўриш” имконини – тест-драйв хизматини тақдим этади. Айнан тест-драйв шарофати билан барча автомобил харид қилишни ният қилган мижозлар ҳамда келажакдаги ушбу бренд автомобилларининг эгасига айланадиган ҳайдовчилар амалда автомобилни ҳис этишлари, ҳаракатга келганида ҳайдовчи учун ёрдам сифатида барпо этилган барча тизимларни синаб кўришлари ҳамда Haval гўзаллик муҳитига шўнғишлари мумкин.



Шоурум ходимлари автомобиллар қатори ҳақида барча керакли маълумотларга эга, ҳар бир автомобилнинг афзалликлари, техник кўрсаткичлари ва ёқимли хусусиятлари ҳақида айтиб беришади.

Қўшимча маълумотлар телефон рақами орқали тақдим этилади: +998 71 208 41 41

Модел қатори билан батафсил қуйидаги манзил орқали танишиш мумкин: Тошкент ш., Мирзо Улуғбек тумани, Авайхон кўчаси, 98А.

Сотувга старт берилгани ҳақидаги репортажни қуйидаги манзил бўйича кўришингиз мумкин: www.youtube.com/watch?v=tFp1XrG3dhU

Haval Ўзбекистонда (Haval в Узбекистане) янгиликларини расмий сайтда ёки ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:

Сайт: haval.uz

Онлайн маслаҳатлар (Telegram): t.me/havaluz

Telegram: t.me/Haval_Uzbekistan

Instagram: instagram.com/haval.uzbekistan

Facebook: fb.com/haval.uzbekistan

YouTube: Haval Uzbekistan

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид