09:15 / 24.09.2020
10222

Трамп АҚШда ҳокимиятнинг тинч йўл билан топширилишини кафолатлашдан бош тортди

Фото: REUTERS / Jonathan Ernst

АҚШ президенти Дональд Трамп президент сайловлари натижалари бўйича мамлакатда ҳокимиятнинг тинч йўл билан топширилишини кафолатлай олиши ҳақида берилган саволни жавобсиз қолдирди.

“Келинг, нима юз беришини кўрайлик. Мен почта орқали овоз бериш фалокат бўлишини айтиб ўтдим”, деб жавоб қилган Трамп тегишли саволга.

Шу билан бирга, АҚШ президенти сайловларда ғалаба қозонишига ишончи комиллигини айтган. “Ҳокимиятнинг ҳеч қандай топширилиши бўлмайди, аксинча унинг давоми бўлади”, деб таъкидлаб ўтган Трамп. 

Аввалроқ Трамп сайловларда мағлубиятга учраса, сайловлар натижаларини тан олмаслиги мумкинлигини айтган. Трампнинг сайловлар бўйича рақиби Жо Байден бунга жавобан бундай ҳолатда ҳарбийлар Трампни Оқ уйдан олиб чиқишларига тўғри келишини айтган.

АҚШда президент сайловлари 3 ноябрда бўлиб ўтади. Унда ғолибликка асосий даъвогарлар Дональд Трамп ва Жо Байден ҳисобланади.

Охирги ўтказилган тадқиқотларга кўра, Байден сайловчилар орасида қўллаб-қувватланиш борасида Трампни 5,8 фоиз ортда қолдирмоқда.

Top