Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Черногориядаги сайловларда европапараст партия етакчилик қилмоқда
"Европа ҳозир" янги ҳаракати Черногория собиқ президентининг ДСП партиясидан кичик фарқ билан олдинда боряпти, буни экзитпол натижалари кўрсатган.
Черногорияда ислоҳотлар ўтказишга қаратилган “Европа ҳозир” янги сиёсий ҳаракати мамлакатдаги навбатдан ташқари парламент сайловларида етакчилик қилмоқда. 12 июн, душанбага ўтар кечаси эълон қилинган экзитпол натижалари шундан далолат бермоқда.
Демократик ўзгаришлар маркази (CDT) маълумотларига кўра, “Европа ҳозир” 26 фоиз овоз йиғмоқда ва Черногория собиқ президенти Мило Жуканович бошчилигидаги Демократик социалистлар партиясидан (ДСП) бироз олдинда, уни 23 фоиз сайловчилар қўллаб-қувватлаган. Қолган овозлар кўплаб кичик партиялар ўртасида тақсимланди. Мониторинг ва тадқиқот маркази (CEMI), ўз навбатида, экзитпол натижаларига кўра, “Европа ҳозир” 25,6 фоиз овоз тўплаётганини маълум қилди.
Европапараст ҳаракат етакчиси Милойко Спаич аллақачон ғалабасини эълон қилиб, “сайлов натижаларидан жуда мамнун” эканини ва “қадриятларимизни бирлаштирадиган” барча партиялар вакиллари билан дастлабки музокараларни бошлаётганини қўшимча қилди. Унинг сўзларига кўра, музокаралардан кўзланган мақсад европапараст ҳукумат яратишдир.
Апрел ойида мамлакатда президентлик сайловлари бўлиб ўтди, унда ўттиз йил ҳокимият тепаси бўлганидан сўнг Мило Жуканович "Европа ҳозир" вакили, собиқ иқтисодиёт вазири Яков Милатовичга ютқазди. Ҳаракат мамлакатни Европа Иттифоқига аъзоликка яқинлаштирадиган иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишни мақсад қилган, шунингдек, Сербия билан яқинлашиш тарафдори.
Мавзуга оид
10:28 / 19.02.2026
Черногорияда маблағсиз қолган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди
16:51 / 14.10.2025
Черногория ўзбекистонликлар учун вақтинчалик визасиз режимни бекор қилди
12:10 / 29.09.2025
Чехия парламент сайловлари олдидан аралашувдан хавотирда
11:59 / 29.09.2025