ОАВ Меркель махфий равишда Навальнийни кўриш учун келганидан хабар топди
ГФР канцлери Ангела Меркель россиялик мухолифатчи Алексей Навальний Берлиндаги клиникада ётганида уни кўриш учун ташриф буюрган. Бу ҳақда Spiegel нашри ўз манбаларига асосланиб хабар тарқатди.
Нашр маълумотига кўра, Меркель «ўта махфий» равишда Навальнийни кўргани у 32 кун мобайнида даволанган «Шарите» клиникасига келган.
Навальний 20 август куни Томскдан Москвага учаётган самолёт бортида ҳушидан кетганди. Учувчилар самолётни зудлик билан Омскка қўндиришган ва сиёсатчи маҳаллий шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилганди. 22 август куни уни Германияга даволаниш учун олиб кетишди.
2 сентябрь куни ГФР ҳукумати Бундесвер лабораторияси Навальнийнинг организмида «Новичок» гуруҳига мансуб модда изларини топгани ҳақида эълон қилди.
7 сентябрь куни «Шарите» клиникасидагилар Навальний сунъий кома ҳолатидан чиқарилгани ва у ўзини яхши ҳис қилаётгани тўғрисида хабар берди.
9 сентябрь куни немис нашрлари Берлин Навальнийнинг таҳлил намуналарини Россияга беришга ҳожат йўқлиги ва намуналар Кимёвий қуролни тақиқлаш ташкилотига юборилгани тўғрисида маълум қилди.
Европарламент Навальнийнинг заҳарланиши билан боғлиқ ҳолат бўйича мустақил текширув ўтказишни талаб қилмоқда. 17 сентябрь куни парламентарийлар резолюция қабул қилишган, унда Россия ҳукумати Кимёвий қуролни тақиқлаш ташкилоти билан ҳамкорлик қилиш ва «Новичок» дастури ҳақида тўлиқ маълумот беришга чақирилган.
Мавзуга оид
21:30 / 22.03.2023
Навальний ҳамкасби Мария Певчих халқаро КҚКФ раҳбари бўлади
17:39 / 17.01.2023
«Россия — менинг мамлакатим. Мен зулмат чекинишига ишонаман». Алексей Навальнийнинг қамоқдан мактуби
23:41 / 22.12.2022
Навалний жамоаси даркнетда «махфий штаб-квартира» ишини мувофиқлаштирувчи сайт очди
21:45 / 02.10.2022