Ўзбекистон | 08:28 / 03.10.2020
15536
4 дақиқада ўқилади
Реклама

Alfraganus – Марказий Осиёдаги энг йирик очиқ осмон остидаги савдо мавзеси

Bizning Uylar компанияси сифатли савдо кўчмас мулкининг янги формати –Alfraganus савдо мавзесини тақдим этади. Лойиҳанинг номи буюк астроном, математик ва географ Аҳмад ал-Фарғоний исмидан олинган. Ал-Фарғонийнинг илмий асарлари унинг номини абадийлаштирди ва бутун дунёда шуҳрат қозонди. Европада буюк олимни Alfraganus дея аташган.

Bizning Uylar компаниясининг янги кўп функцияли лойиҳаси пойтахтнинг Миробод туманида Фарғона йўли ва Қўшкўприк кўчалари ўртасида жойлашган. Бу ердаги 118.000 квадрат метр майдонда анъанавий шарқона бозор кайфиятини жам қилган, замонавий кўринишга эга Alfraganus савдо мавзеси бунёд этилади.

Унда савдо марказининг муҳим жиҳатлари кўнгилочар ва дам олиш жойлари билан уйғунлаштирилган. Бу эса уни оилавий дам олиш ва харидларнинг идеал масканига айлантиради. Объект формати сифатида 1, 2 қаватли очиқ ва ярим очиқ биноларга эга кенг кўламли савдо майдони танланди.

Очиқ осмон остидаги тижорат кўчмас мулкнинг ушбу шакли аҳолининг аксарият қисмига яхши таниш ва шу билан бирга замонавий кўп қаватли савдо марказларига рақобатчи бўлади.

Alfraganus дам олиш ва савдо секторлари:

  • Катта дўконлар – улар ташриф буюрувчиларнинг асосий трафикини жалб қилиш ва шакллантириш учун мўлжалланган. Одатда, бу савдо тармоқларининг энг йирик шакллари: супермаркетлар, универсал дўконлар, таниқли ва оммавий бозор кийимлари брендлари, техника дўконлари ва бошқалар.
  • Тармоқ дўконлари – энг йирик тижорат секторидир. У бутун лойиҳа майдонининг 60% гача бўлган қисмини ташкил этади. Бу бутиклар, кийим-кечак ва пойафзал дўконлари, косметика ва парфюмерия, оптика, профессионал маҳсулотлар, китоблар, канцтоварлар, дорихоналарни ва бошқаларни очиш учун энг мос формат. Ушбу тоифадаги биноларни гўзаллик салонлари, спа салонлар ва бошқаларга мўлжалланган.
  • Премиум савдо зонаси – таниқли бренд кийим-кечак бутиклари, заргарлик дўконлари, совғалар дўконлари ва бошқалар.
  • Кафе ва Ресторанлар (F&B) – савдо ҳудуди турли хил овқатланиш шохобчаларини ташкил қилиш ҳамда умумий овқатланиш масканлари ва номдор ресторанлар учун катта жойни таклиф қилади.
  • Болалар ҳудуди – ушбу сектор асосан болалар учун маҳсулотлар дўконлари, ўйинчоқлар дўконлари, кийим-кечаклар, болаларни ривожланиши учун мўлжалланган маҳсулот ва бошқалар.
  • Дам олиш ва кўнгилочар – фаол дам олиш ва экстримни ёқирадиганлар учун боулинг, квест-хоналар, ўйин автоматлари, альпинизм билан шуғулланиш учун ёпиқ зоналар, лазертаг ва бошқалар.

Мавзенинг марказий майдони – маиший ҳаётнинг қайноқ маскани, учрашувлар ва суҳбатлар, вақтни чоғ ўтказиш учун ажойиб маскан. Бутун ҳудуд бўйлаб кўкаламзорлаштирилган, кўп йиллик ўсимликлар экилади, ландшафт дизайн яратилади. Шунингдек, пиёдалар ҳаракатланиши учун минглаб метр йўлак, сайр йўлаклари, ўриндиқлар, арт-объектлар, фаввора, скейт-парк, велойўлак ва бошқалар барпо этилади. Ташриф буюрувчилар автомобиллари учун кенг автотураргоҳ лойиҳаланган.

Alfraganus улкан ҳажми сабаб Марказий Осиёдаги энг йирик очиқ осмон остидаги савдо мавзесига айланади. Савдо жойларининг кўча формати дунёнинг кўплаб шаҳарларида ўзининг муваффақияти ва машҳурлигини бир неча бор исботлади. Alfraganus – замонавий меъморий ечимлар билан анъанавий шарқ бозори элементларининг ўзига хос уйғунлашувидир.

Яқин орада компания Alfraganus лойиҳасининг савдо жойлари сотуви бошланишини эълон қилади. Knight Frank мутахассислари фикрига кўра, мазкур лойиҳани фойдаланишга топшириш вақтида капиталлашуви 30% га етади.

Лойиҳа ҳақида батафсил маълумот олиш учун телефон:

Сайт: newproject.bizninguylar.uz

Instagram: @bizninguylar

Telegram: t.me/bizninguylar

Facebook: fb.com/bizninguylar

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид