23:25 / 09.10.2020
27315

Коронавирусга чалиниш ҳолатлари кўпайиши D витамини етишмаслиги билан боғланган бўлиши мумкин

Коронавирусга чалиниш ҳолатлари кўпаяётгани кузда организмда D витамини етишмаслиги билан ҳам боғланган бўлиши мумкин. Бу ҳақда шифокор Сергей Малоземов ўз интервьюсида айтиб ўтди. 

Фото: Depositphotos / Ronstik

Мутахассиснинг таъкидлашича, D витамини коронавирусга чалинишга мойилликка бевосита таъсир қилмайди, бироқ у иммунитетни оширади ва бу коронавирусдан ҳимояланишда ёрдам беради. Қуёш нури етишмаганда организм ушбу витаминдан камроқ олади ва бунинг натижасида иммунитет пасаяди.

“Охирги тадқиқотлардан бири қонда D витамини камлиги коронавирусга чалиниш вақтидаги прогнозни жиддий ёмонлаштиришидан дарак бермоқда. Одамда D витамини меъёрида бўлса, унинг инфекцияни енгиши осон кечади”, деб тушунтириб ўтган шифокор.

Унинг таъкидлашича, D витаминини денгиз маҳсулотлари истеъмол қилиш эвазига меъёрида ушлаш мумкин.

“D витаминининг асосий ва самарали манбаи – бу балиқ ва денгиз маҳсулотларидир. Бунда, албатта, денгиз маҳсулотларининг қиммат турларини харид қилиш шарт эмас, балиқ ёғли ва денгизники бўлса етарлидир. Бунда сельд ҳам ярайди, фақат у жуда шўр бўлмаслиги керак. Шунингдек, лосось ва скумбрия ҳам фойдали. Таркибида балиқ ёғи бор бўлган барча маҳсулотда D витамини кўп бўлади”, деб таъкидлаб ўтган Малоземов.

Сентябрь охирида Бостон университети тиббиёт мактаби олимлари организмида D витамини етарлича миқдорда бўлган коронавирусга чалинган беморлар орасида унинг тақчиллиги кузатилганларга нисбатан оғир ҳолатлар ва ўлимлар кам бўлиши ҳақидаги хулосага келишган.

Мавзу
COVID-19: Фойдали маълумотлар
COVID-19 профилактикаси, симптомлари, даво чоралари ва мутахассислар тавсиялари
Барчаси
Top