Ўзбекистон | 19:31 / 20.10.2020
8300
1 дақиқада ўқилади

Абдулла Арипов Россия бош вазири билан ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов 20 октябрь куни Россия Федерацияси ҳукумати раиси Михаил Мишустин билан телефон орқали мулоқот қилди.

«Мулоқот чоғида икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик доирасидаги қатор масалалар муҳокама қилинди. Коронавирус инфекциясига қарши кураш бўйича қўшма чора-тадбирларни изчил амалга ошириш юзасидан ўзаро фикр алмашилди.

Шунингдек, ўтказилиши кўзда тутилаётган ҳукумат раҳбарлари даражасидаги қўшма комиссиянинг иккинчи мажлисига тайёргарликнинг бориши ҳолати кўриб чиқилди», дейилади Ўзбекистон Республикаси бош вазири матбуот хизмати хабарида.

Эслатиб ўтамиз, икки мамлакат бош вазирлари бошчилигидаги ҳукумат раҳбарлари даражасидаги қўшма комиссиянинг биринчи мажлиси 2019 йил май ойида Хоразм вилоятида ўтказилган эди.

Мавзуга оид