10:11 / 20.10.2020
4421

Ўзбекистонда мавжуд бинолар ўрнида мактаблар ташкил этиш орқали ўқувчи ўрнини кўпайтириш таклиф этилмоқда

Фото: Depositphotos

Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Халқ таълими вазирлиги хабарига кўра, 68та касб-ҳунар коллежларининг бино-иншоотларини умумий ўрта таълим муассасаларига қўшимча ўқув биноси қуриб берилгунига қадар вақтинча бепул фойдаланиш учун халқ таълими тизимига ўтказиш кўзда тутилган.

Бундан ташқари, Тошкент шаҳрида намунавий лойиҳа асосида қурилган 13та собиқ умумтаълим мактабларининг бино-иншоотларини халқ таълими тизимига қайтариш орқали қувватига нисбатан ўқувчилар сони кўп бўлган мактабларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш режалаштирилган. 

Қарор лойиҳаси асосида бино-иншоотларни халқ таълими тизимига ўтказиш ва халқ таълими муассасалари фаолиятини ташкил этиш орқали қувватига нисбатан ўқувчилар сони кўп бўлган мактабларда таълим олаётганлар учун муносиб шароитлар яратилади.

Top