Жамият | 20:00 / 23.10.2020
8681
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Харидларни кейинга қолдирманг, уларни ҳозироқ UNIRED картаси билан амалга оширинг

Кўпинча турли товарлар, кийим-кечакларни харид қилишни мақсад қиламиз, бироқ молиявий ҳолатимиз уларни айнан ҳозир сотиб олишга йўл қўймайди. Ана шундай вазиятларда UNIRED муддатли тўлов картаси ёрдамга келади.

UNIRED нима?

Янги UNIRED картаси фоиз ва ортиқча тўловларсиз 12 ойгача бўлган муддатда керакли товарларни харид қилиш имкониятини беради. Карта ёрдамида нафақат товарлар ёки кийим-кечакларни сотиб олишингиз, балки орзуингиздаги саёҳат учун ҳам UNIRED муддатли тўлов картасидан фойдаланишингиз мумкин.

UNIRED муддатли  тўлов картаси харидларни кўпинча нақд пулсиз тўловлар ёрдамида амалга оширадиган кишилар учун яратилган. Хизмат кўрсатиш шартлари ва карта операциялари жуда оддий ва қулай.

Нима учун айнан UNIRED?

  • Ортиқча ҳужжжатлар талаб этилмайди. Сизда фақат паспорт ва ойлик иш ҳақи пластик картаси бўлса бас.
  • Ойлик даромадингиздан келиб чиққан ҳолда 18 миллион сўмгача пул ажратилади.
  • Рўйхатдан ўтиш қулай. UNIRED картасини олиш учун www.unired.uz сайтида ариза қолдиришингиз кифоя.
  • Сарфланган маблағни ойма-ой UNIRED картасига қайтарасиз. Шунингдек, маблағни қайтадан сарфлаш имконияти мавжуд. Яъни, ундан 4 йил давомида фойдаланасиз.
  • UNIRED картаси 500дан ортиқ дўконлар, яъни ҳамкорларимизда 3/6/9/12 ой муддатда фоизсиз ва бошланғич тўловсиз сотиб олиш имконини беради.
  • Банкка ортиқча ташриф буюришнинг ҳожати йўқ.

UNIRED бўлиб тўлаш картаси қандай ишлайди?

Тасаввур қилинг, сиз бугун UNIRED картаси билан савдо марказида харидни амалга оширишга қарор қилдингиз. Ҳамкорларимиздан бирида 700 минг сўмлик костюмни 9 ойга бўлиб тўлаш шарти билан харид қилдингиз. Бошқасидан эса 1 миллион 200 минг сўмга смартфон ва 500 минг сўмга косметика сотиб олдингиз.

Шундай қилиб, умумий ҳисобни тўққизта тенг қисмларга бўласиз. Кейинги ойдан қарзни қоплаш миқдори 266 667 сўмни ташкил қилади.

Эътибор беринг, буларнинг барчаси комиссия ва ортиқча тўловларсиз!

Имкониятдан унумли фойдалана олсангиз, бўлиб тўлаш шарти билан қарз олиш жуда фойдали ҳисобланади.

Маълумот учун: unired.uz

Call center: 71 200 11 10

Реклама ҳуқуқи асосида