21:44 / 29.10.2020
4067

Facebook, Google ва Microsoft ривожланаётган давлатларга солиқ тўлашдан бош тортаётгани айтилди

Халқаро ёрдам ташкилоти (Action Aid International) йирик компаниялардан халқаро минимал солиқ ставкасини тўлашни сўрамоқда. Facebook ва Microsoft бу чақириққа жавоб беришдан бош тортди.

Фото: Shutterstock

Ҳозирда трансмиллий корпорацияларнинг баъзи ривожланаётган мамлакатларга қанча солиқ тўлаётганини ошкор қилиш тартиби қонунда белгиланмаган. БМТ томонидан тузилган янги глобал солиқ тизими эса йирик корпорациялар учун глобал миқёсда минимал солиқ ставкасини белгилаб беради.

Facebook, Google ва Microsoft каби гигантлар тўлайдиган солиқ асосан ривожланаётган мамлакатлар аҳолисига ёрдам учун йўналтирилади. БМТ бу уч йирик компания камбағал давлатларга 2,8 миллиард доллар миқдорида солиқ тўлаши кераклигини айтмоқда. Тўланмай қолган 2,8 миллиард доллар ҳар йили Aфрика, Осиё ва Жанубий Aмериканинг 20 та мамлакатидаги 729 010 нафар ҳамшира, 770 649 нафар доя ёки 879 899 бошланғич мактаб ўқитувчисининг иш ҳақини тўлашга етади.

Facebook, Google ва Microsoft Индонезия, Бразилия, Нигерия ва Бангладешга деярли солиқ тўламаган. Ваҳоланки, бу тўрт мамлакатда умумий 857 миллиондан ортиқ одам яшайди.

«У ерларда одамлар ҳамон эскирган тизимлар учун пул тўламоқда, бу эса Facebook, Google ва Microsoft сингари гигантларга пандемия пайтида катта даромад қилишга имкон берди. Чунки улар жанубдаги хизматларини деярли янгилашмаган», дейди БМТ вакили.

Февраль ойида Facebook бошлиғи Марк Цукерберг чиндан йирик компаниялар кам солиқ тўлаётганини тан олганди.

Маълумот учун, Facebook 2019 йил давомида 70 миллиард доллар фойда кўрган. Компаниянинг бозор нархи 2020 йил аввалида 633 миллиарддан қимматроққа баҳоланган. Google ҳам дунёдаги капитализацияси 1 триллион доллардан ошган 5 компаниядан бири ҳисобланади. Microsoft бозор нархи эса 1,3 триллиондан қимматроққа баҳоланган ва бу борада дунёда учинчи ўринда туради. Apple АҚШ компаниялари орасида бозор нархи 2 триллион доллардан ошган илк корхонага айланган бўлса, дунёнинг энг қиммат компанияси ҳамон Saudi Aramco бўлиб турибди. Бу нефть корхонасининг бозор нархи 7,7 триллион долларгача кўтарилган.

Top