Жаҳон | 17:18 / 01.11.2020
12993
1 дақиқада ўқилади

Минскка пулемётлар билан қуролланган зирҳли техника киритилгани маълум қилинди 

Фото: KUN.UZ

Беларусь президенти Александр Лукашенконинг навбатдаги норозилик намойишлари ўтказилиши олдидан намойишчиларга айтган кескин сўзлари ортида Минскда пулемётлар билан қуролланган зирҳли вездеходлар пайдо бўлди

Гувоҳларнинг маълум қилишича, 1 ноябрь эрталаб Беларусь пойтахти марказига зирҳли техника киритилган. Бироқ бу сафар гап намойишлар вақтида одатдагидек Лукашенко қароргоҳини ҳимояловчи 10 та БТР ҳақида бормаяпти. Шаҳардаги “Ғолиблар” кўчасида томида йирик калибрли пулемётлар ўрнатилган бир нечта зирҳли вездеходларни кўришган. Вездеходлар рақамсиз бўлган. 

Аввалроқ Лукашенко рухсат берилмаган намойишлар иштирокчиларига нисбатан бир қатор кескин баёнотлар билан чиққанди ва уларнинг ҳаракатларига нисбатан куч тузилмаларининг жавоби қатъий бўлишидан огоҳлантирган.  

Лукашенко мамлакатда юз бераётган воқеаларни исён деб атаган ва куч тузилмалари ходимларини бўшашмасликка чақирган. 

Мавзуга оид