12:54 / 02.11.2020
21154

Ўзбекистон миллий жамоасининг Сурия ва Ироққа қарши ўйинлари учун 28 нафар футболчи чақирилди 

Фото: Tribuna.uz

Ўзбекистон миллий жамоаси ЖЧ-2022 ва Осиё кубоги-2023 қўшма саралаш босқичи учрашувларига тайёргарлик жараёнини режа асосида олиб бормоқда, дея хабар бермоқда ЎФА расмий сайти.

Шу сабабли, миллий жамоамиз учун 6-18 ноябр кунлари Тошкент ва Дубай шаҳарларида ўқув-машғулот йиғини ташкил этилади. Бош мураббий Вадим Aбрамов мазкур йиғинга 28 нафар футболчини жалб этди. Ушбу йиғин доирасида Сурия ҳамда Ироқ миллий жамоаларига қарши халқаро ўртоқлик ўйини режалаштирилган.

6 ноябрь куни миллий жамоамиз вакиллари Тошкентда йиғилади ва машғулотларга киришади. Жамоанинг барча аъзолари йиғилгач, 9 ноябрь куни тонгда Ўзбекистон миллий жамоаси делегацияси Тошкент-Дубай ҳаво рейси орқали БAAга йўл олади.

Миллий жамоамиз 12 ноябрь куни Сурия миллий жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Навбатдаги ўртоқлик учрашуви эса 17 ноябр куни Ироқ вакилларига қарши ўтказилади. 

Ўзбекистон миллий жамоасига таклиф этилган футболчилар:

Дарвозабонлар: Абдувоҳид Неъматов («Насаф»), Ботирали Эргашев («Қўқон-1912»), Жавоҳир Илёсов («Локомотив»).

Ҳимоячилар: Ҳусниддин Алиқулов («Насаф»), Рустам Ашурматов («Квачжу», Жанубий Корея), Игорь Голбан («Навбаҳор»), Егор Кримец («Пахтакор»), Исломжон Қобилов («Бунёдкор»), Иброҳимхалил Йўлдошев («Бунёдкор»), Мурод Холмуҳаммедов («Қўқон-1912»), Фаррух Сайфиев («Пахтакор»), Ҳожиакбар Алижонов («Пахтакор»).

Яримҳимоячилар: Лутфулла Тўраев («Бунёдкор»), Аброр Исмоилов («Пахтакор»), Отабек Шукуров («Шаржа», БАА), Азизбек Турғунбоев («Навбаҳор»), Жамшид Искандеров («Сённам», Жанубий Корея), Ҳожимат Эркинов («Пахтакор»), Ойбек Бозоров («Насаф»), Акмал Мозговой («Насаф»), Санжар Қодирқулов («Бунёдкор»), Жалолиддин Машарипов («Пахтакор»), Одилжон Ҳамробеков («Пахтакор»), Достонбек Ҳамдамов («Пахтакор»), Азизжон Ғаниев («Шабоб Ал Аҳли», БАА).

Ҳужумчилар: Шаҳзодбек Убайдуллаев («Металлург»), Бобур Абдухолиқов («Насаф»), Игорь Сергеев («Пахтакор»).

Top