Осиё кубоги-2023 1-тури доирасида Ўзбекистон миллий жамоаси Сурияга қарши майдонга тушиб, турнирни дуранг натижа билан бошлади.
«Жассим бин Ҳамад» ўйингоҳида ўтган баҳсда Сречко Катанец шогирдлари ҳимоявий услуби билан танилган Эктор Купер жамоасини мағлуб эта олмади. Фаррух Сайфиев ва Отабек Шукуров қулай имкониятлардан фойдалана олмади.
🇺🇿 Shukurov's volley comes close to breaking the deadlock! 👀#AsianCup2023 | #HayyaAsia | #UZBvSYR pic.twitter.com/XzfpRoRVGS
— #AsianCup2023 (@afcasiancup) January 13, 2024
Биринчи бўлимдаги нурсиз ўйиндан кейин 2-бўлим бошида Аббосбек Файзуллаев, Шерзод Насруллаев ва кейинроқ Машарипов ўрнига Игор Сергеев майдонга туширилган бўлса-да, вакилларимиз сурияликларнинг ҳимоясини буза олишмади. Аксинча, рақибнинг илк зарбасидан кейин дарвоза ишғол этилди, лекин бу вазиятда қанот ҳакам офсайд ҳолатини қайд этди.
Шу тариқа, ўйинда ҳисоб очилмади – 0:0.

Гуруҳ доирасидаги Австралия ва Ҳиндистон учрашувида 2:0 ҳисоби қайд этилди.
Ўзбекистон энди 2-турни 18 январ куни Ҳиндистонга қарши ўтказади, Сурия эса гуруҳ пешқадами Австралияга қарши саф тортади.
Осиё кубоги-2023. 1-тур
B гуруҳи. 13 январ
Ўзбекистон – Сурия – 0:0
Бош ҳакам: Аҳмад Абу Бакар (Уммон)
Ўзбекистон: 1. Ўткир Юсупов, 3. Ҳожиакбар Алижонов (13. Шерзод Насруллаев, 46), 15. Умар Эшмуродов, 4. Фаррух Сайфиев, 5. Рустам Ашурматов, 25. Абдуқодир Ҳусанов, 7. Отабек Шукуров, 9. Одил Ҳамробеков, 20. Ҳожимат Эркинов (22. Аббосбек Файзуллаев, 46), 11. Остон Ўрунов (13.Азизбек Турғунбоев, 90), 10. Жалолиддин Машарипов (21. Игор Сергеев, 74).
Сурия: Аҳмад Маданий, Айҳам Ханз Уссу, Муайад Аладжаън, Таэр Крума, Aмпнтул Уес, Эзекель Ҳам, Амар Рамадан, Жалил Элиас, Ибрагим Хесар, Маҳмуд Аласвад, Пабло Саббаг (Умар Ҳарбин, 70).

















