Спорт | 19:25 / 01.02.2024
20601
1 дақиқада ўқилади

Осиё кубоги тарихида илк марта Марказий Осиёнинг икки жамоаси чоракфиналга чиқди

Осиё кубоги-2023 нимчоракфинал сўнгги ўйини доирасидаги Эрон – Сурия баҳсидан кейин барча чоракфиналчиларнинг номи маълум бўлиб улгурди.

Турнир фаворитларидан бири сифатида саналган Эрон миллий жамоаси Эктор Купер бошқарувидаги Сурия билан 120 дақиқа давом этган баҳсда 1:1 ҳисобини қайд этиб, пеналтилар сериясида 5:3 ҳисобида устун келган ҳолда 1/4 финалга йўлланма олди. Бу босқичда форслар Японияга қарши саф тортади.

Аввалроқ, чоракфиналда Тожикистон – Иордания, Австралия - Жанубий Корея, Ўзбекистон эса мезбон Қатарга қарши майдонга тушиши ойдинлашганди.

Қайд этиш жоиз, Осиё кубоги тарихида илк марта Марказий Осиёнинг икки жамоаси чоракфиналга йўлланма олди. 

Осиё кубоги-2023. 1/4 финал жуфтликлари:

2 феврал (16:30)
Тожикистон - Иордания

2 феврал (20:30)
Австралия - Жанубий Корея

3 феврал (16:30)
Эрон - Япония

3 феврал (20:30)
Қатар – Ўзбекистон.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон нимчоракфиналда Таиландни мағлуб (2:1) этган ҳолда чоракфиналга чиққанди.

Мавзуга оид