Қирғизистон ИИВ ва миллий хавфсизлик қўмитасининг собиқ раҳбарлари қидирувга берилди
Қирғизистоннинг собиқ ички ишлар вазири Кашкар Жунушалиев ва миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг собиқ раиси Орозбек Опумбаевга нисбатан 5-6 октбярь кунлари юз берган тартибсизликлар тўғрисидаги иш доирасида умумреспублика қидируви эълон қилинди. Бу ҳақда мамлакат Президенти аппарати вакили Нургази Анаркулов маълум қилди.
"Гап биринчи навбатда уларнинг тартибсизликлар вақтида ўз жойларини ташлаб кетишгани тўғрисида бормоқда", - деди Анаркулов.
Қирғизистонда 4 октябрь куни ўтказилган парламент сайловларидан сўнг Бишкекда овоз бериш натижаларидан норози бўлганлар бошлаган митинглар тартибсизликларга айланиб кетди. 5 октябрь куни тартибсизликлар вақтида ички ишлар вазири Жунушалиев ва миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Опумбаев ўз иш жойларини тарк этишди ва ишга қайтишмади.
Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумот беришича, Бишкекдаги тартибсизликлар давомида мингдан ортиқ киши жароҳатланган, бир киши ҳалок бўлган.
Мавзуга оид
17:21 / 06.11.2024
Туркий давлатлар ташкилоти саммитида 8 та ҳужжат имзоланди
21:34 / 05.11.2024
Қирғизистонлик аёллар 10 нафаргача фарзанд кўришга чақирилди
19:40 / 05.11.2024
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги 3 та чегара божхона постларида транспорт ҳаракати вақтинча тўхтатилади
18:09 / 05.11.2024