16:30 / 04.11.2020
4781

«Ипак Йўли» банки Осиё Тараққиёт Банки томонидан тақдирланди

«Ипак Йўли» банки Осиё Тараққиёт Банки томонидан савдони молиялаштириш соҳасида 2019 йил июнидан 2020 йил июлигача бўлган даврда энг кўп операциялар ўтказганлиги туфайли Ўзбекистон Республикасидаги энг яхши ҳамкор сифатида тақдирланди. Тақдирлаш маросими 2020 йил 28 октябрда Zoom веб-платформаси орқали онлайн бўлиб ўтди. Ушбу эътироф, банкнинг ҳужжатли амалиётлар ёрдамида савдони молиялаштиришда ўз мижозларига хизмат кўрсатиш бўйича амалга оширган ишларининг энг яхши кўрсаткичидир.

«Ипак Йўли» банки Осиё тараққиёт банки (ОТБ) билан савдони молиялаштириш соҳасида 2013 йил 10 октябрдан бери ҳамкорлик қилиб келмоқда. Ўтган йиллар давомида ОТБ савдони молиялаштириш линияси доирасида банк ўз мижозларининг 19 миллион АҚШ долларидан ортиқ миқдордаги импорт шартномаларини муваффақиятли молиялаштирди, шундан 5 миллион АҚШ долларидан кўпроқ сумма 2019-2020 йилларга тўғри келади. Мижозларнинг молиялаштириладиган импорти географик жиҳатдан чекланмаган ва ҳозирги вақтда ўтказмалар Хитой, Россия, Италия, Озарбойжон ва бошқа кўплаб яқин ҳамда узоқ хорижий мамлакатлар шериклари фойдасига муваффақиятли амалга оширилган. Шу билан бирга, импортни молиялаштириш нафақат асбоб-ускуналар ва хом ашё сотиб олишга, балки кейинчалик ички бозорда реализация қилиш мақсадида тайёр маҳсулотларни сотиб олиш учун ҳам йўналтирилиши мумкин.

Савдони молиялаштириш бўйича операцияларни самарали амалга ошириш учун «Ипак Йўли» банки ўз мижозларига кечиктирилган тўлов кўзда тутилган биринчи даражадаги Европа банклари томонидан тасдиқланган ҳужжатли аккредитивларни очишни амалда қўллайди ҳамда экспортер қилувчи корхоналар учун муддатидан олдин тўловни таъминлашда экспорт аккредитивлари бўйича негоциациядан фойдаланади.

Бугунги кунда «Ипак Йўли» банки ўз мижозларига савдони молиялаштириш соҳасидаги ҳамкорликнинг сифати ва самарадорлиги билан хурсанд қилиб, хизмат турларини кенгайтиришда давом этмоқда!

Реклама ҳуқуқи асосида

Top