23:34 / 06.11.2020
3126

ЖСТ раҳбарини тайинлаш бўйича йиғилиш кейинга қолдирилди

Жаҳон савдо ташкилотининг янги бош директорни тайинлаш бўйича 9 ноябрга белгиланган йиғилиши номаълум муддатга қолдирилди. 

Фото: REUTERS/Denis Balibouse

ЖСТ Бош кенгаши раиси Дэвид Уолкернинг таъкидлашича, у бу вақт ичида делегациялар билан маслаҳатлашувларни давом эттиради.

ЖСТдаги доимий вакиллар гуруҳи 28 октябрда Нигериянинг собиқ молия вазири Нгози Оконжо-Ивеала номзодини бош директор лавозимига илгари суришни тавсия қилган. Оконжо-Ивеала ушбу лавозим учун дастлаб 7 нафар номзод билан кураш олиб борганди ва октябрь бошида номзодлар рўйхати 2 кишигача қисқартирилганди. Рўйхатда Нигерия вакилига биргина Жанубий Корея савдо вазири Ю Мён Хи рақиб бўлиб қолганди.

Жаҳон савдо ташкилотининг бош директори Роберту Азеведу 14 май куни “шахсий ва оилавий сабаблар туфайли” истеъфога чиқишини эълон қилганди. У 31 августда лавозимини тарк этди.

Top