19:53 / 10.11.2020
30219

Тожикистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистоннинг бир қатор вилоятларида сезилди

Тожикистонда 10 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 19:37да зилзила қайд этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.

Тожикистонда 10 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 19:37да зилзила қайд этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.

Маълум қилинишича, зилзила 38,8 даража шимолий кенглик, 70,52 даража шарқий узунликда қайд этилган. Ер силкиниши магнитудаси 5,2 баллни ташкил қилган бўлиб, 183 километр чуқурликда кузатилган. Зилзила эпимарказидан Тошкентгача бўлган масофа жануби-шарқий йўналиш бўйича 296 километрни ташкил қилган.

Ер силкиниши Ўзбекистоннинг қуйидаги ҳудудларида сезилган:

Тошкент: 296 километр, 2 балл
Наманган: 263 километр, 2 балл
Андижон: 270 километр, 2 балл
Фарғона: 207 километр, 2 балл
Гулистон: 24 километр, 2 балл
Жиззах: 272 километр, 2 балл
Самарқанд: 321 километр, 2 балл
Термиз: 334 километр, 2 балл.

6 ноябрь куни ҳам Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Фарғона водийсида сезилгани хабар қилинган эди.

Top