Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январ-март ойларида Тожикистондан Ўзбекистонга қарийб 536 минг нафар сайёҳ келган.

2024 йилнинг 3 ойида Тожикистондан Ўзбекистонга келган сайёҳларнинг асосий сафар мақсадлари:

  • қариндошларни йўқлаш учун — 498,1 минг нафар;
  • дам олиш учун — 14,7 минг нафар;
  • даволаниш учун — 13,1 минг нафар;
  • хизмат юзасидан — 4,8 минг нафар;
  • тижорат мақсадида — 4,7 минг нафар;
  • ўқиш учун — 479 нафар.

Аввалроқ, 2023 йилда Ўзбекистонга 6,6 млн чет эл фуқаролари туристик мақсадда келгани, уларнинг 2 млн 155 нафардан ошиқроғи Тожикистон фуқаролари бўлгани айтилганди.