Тожикистон ва Ўзбекистон транзит юк машиналарини ўз ҳудуди орқали рухсатномасиз ўтиши бўйича келишиб олди
Амалдаги халқаро автомобил ташувлари тўғрисидаги ҳукуматлараро битимга мувофиқ, йўловчиларни ва мамлакатлар ўртасидаги юклар, шу жумладан уларнинг ҳудудлари орқали транзит ташиш учун рухсатнома талаб қилинади.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг 18-19 апрел кунлари Тожикистонга давлат ташрифи доирасида икки давлат ҳукуматлари ўртасида халқаро автомобил ташувлари тўғрисидаги Битимга (2018 йил 9 мартдаги) ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида баённома имзоланди. Бу ҳақда Asia-Plus хабар берди.
Тожикистон Транспорт вазирлигининг маълум қилишича, имзоланган баённомага кўра, юк ташувчи транспорт воситаларининг ҳар икки давлат ҳудуди орқали транзит ўтиши рухсатнома бланкаларисиз амалга оширилади. Баённома икки давлат томонидан ратификация қилинганидан кейин кучга киради.
Қайд қилинишича, ҳозир амалда бўлган халқаро автомобил ташувлари тўғрисидаги ҳукуматлараро битимга мувофиқ, йўловчиларни ва мамлакатлар ўртасидаги юклар, шу жумладан уларнинг ҳудудлари орқали транзит ташиш учун рухсатнома талаб қилинади.
Вазирлик маълумотларига кўра, Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликнинг кенгайиши туфайли ҳар йили икки давлат бўйлаб 1200 дан ортиқ транзит юк ташиш амалга оширилади.
Айни пайтда Тожикистон ва бир қатор МДҲ давлатлари ўртасида ёки уларнинг ҳудудлари орқали транзит йўл билан юк ташиш рухсатномаларсиз амалга оширилмоқда, бу эса етказиб бериш муддатини сезиларли даражада қисқартириши ва юкларнинг шикастланиш хавфини камайтиради. Ушбу чора-тадбирлар Тожикистон ҳукумати томонидан республикани минтақадаги транзит мамлакатга айлантиришдек стратегик мақсадга эришиш учун амалга оширилмоқда, дейилади вазирлик хабарида.
Мавзуга оид
19:04 / 20.08.2024
Ҳиндистон ва Ўзбекистон ўртасида янги контейнер ташувлари йўлга қўйилди
20:55 / 01.08.2024
Ҳиндистондан Ўзбекистонга биринчи контейнер поезди юборилди
13:32 / 04.07.2024
Тожикистондаги ЙТҲда уч ўзбекистонлик ҳалок бўлди
10:41 / 29.06.2024