14:13 / 18.11.2020
4039

Ўзбекистон аҳолисининг 59 фоизи жисмоний машғулот билан шуғулланиши маълум қилинди

2020 йилнинг январ–сентябр ҳолатига кўра, Ўзбекистонда жисмоний машғулотлар билан шуғулланувчи шахслар (уй хўжаликлари аъзолари) улуши 59 фоизни ташкил этди.

Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси уй хўжаликлари танлама кузатувлари маълумотларига асосланиб, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги хабар берди.

Жисмоний машғулот билан шуғулланувчилар 59 фоизни ташкил этган бўлса, шундан:

— эркаклар – 65,4 %

— аёллар – 52,4 %

Жисмоний машғулотлар билан шуғулланувчи шахсларнинг шаҳар ва қишлоқ аҳолиси бўйича улуши:

— шаҳарда жисмоний машғулотлар билан шуғулланувчилар – 60,6 %

— қишлоқ жойларда жисмоний машғулотлар билан шуғулланувчилар – 57,2 %

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати

Top