22:38 / 30.11.2020
11876

ИИВ раҳбарлари сайёр қабул ўтказди. Мурожаатчиларнинг катта қисми – тизимдаги собиқ ходимлар

Тошкентда бир неча кундан буён ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарларининг сайёр қабуллари бўлиб ўтмоқда. 30 ноябрь куни республика даражасидаги раҳбарлар мурожаатчилар шикоятларини тинглади.

Ички ишлар вазири ўринбосари Рустам Хотамовнинг Kun.uz мухбири билан суҳбатда айтишича, мурожаатларнинг катта қисми – ички ишлар идораларига ишга тиклаш ва фуқароликка қабул қилиш масалаларида бўлган.

«Ташриф буюрганлар сони кўп. Бунинг ҳаммасини объектив ва субъектив сабаблари бор. Ички ишлар органига мурожаатларнинг аксарият қисми – ички ишлар органига тиклаш ва фуқароликка қабул қилиш масалаларида.

Ички ишлар органларига тиклаш масаласига келсак. Тизимдаги ходимлар турли сабабларга кўра ишдан бўшатилиши мумкин. Айримлари ноҳақ бўшатилганликлари бўйича суд ҳукми чиқиб, улар оқланган. Шундай ҳолларда биз вазирлик буйруғи билан уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини албатта тиклаб, уларни хизматга қайта қабул қиляпмиз. Лекин шундай ҳолатлар ҳам борки, ички ишлар идораларидаги хизмати мобайнида турли камчиликларга йўл қўйган: хизмат интизомини бузган, турли жиноятлар содир этган.

Улар билан, яъни бўшаб кетган ходимлар билан тушунтириш ишлари олиб боряпмиз. Чунки хизмат интизомини қўпол равишда бузган, спиртли ичимликлар ичган хизмат пайтида... Ёки бўлмаса, фуқароларга қўпол муомалада бўлиб, ноўрин хатти-ҳаракатлар содир этган ходимларга тушунтириш беряпмиз», – деди вазир ўринбосари.

Рустам Хотамов

Қабул кунининг ўзида 5 нафар шахсга Ўзбекистон фуқаролиги берилди.

Top