16:25 / 06.12.2020
11818

Ўзбекистон бозорларидаги нархлар: ўсимлик ёғи яна қимматлашмоқда, бодринг нархида эса кескин ўсиш

Kun.uz’нинг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардаги мухбирлари ўз ҳудудларидаги марказий деҳқон бозорларидаги 6 декабр кунги нарх-наволар ҳақида маълумот тўплашди.

Жами 18 турдаги озиқ-овқат ва мева-сабзавот маҳсулотларининг ўртача нархлари тўплаб, тартибланиб, ўтган ҳафтадаги нархларни солиштириш асносида бозорлардаги аксарият маҳсулотлар нархида кескин ўзгариш кўзга ташланмаяпти.

Ўсимлик ёғи нархи айрим жойларда яна кўтарила бошлаган. Помидор ва айниқса, бодринг нархи ҳамон юқорилигича қолмоқда. Бозорларда бодринг нархида яна ўсиш кузатилган — хусусан, Нурафшон шаҳридаги деҳқон бозорида унинг 1 килограмми 25 минг сўмдан ҳам сотилмоқда.

Кўплаб жойларда ўтган ҳафталарда килоси 14-15 минг сўмдан сотилаётган бодрингнинг олди 18 минг сўмгача етган.

Гўшт нархи ҳамон барқарор: жойларда мол гўшти 55-60 минг сўм оралиғида сотилаётгани, қўй гўшти ўртача 65-70 минг сўм эканлиги қайд этилди.

Top