Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш учун E-bozor тизими жорий этилади
Солиқ қўмитаси томонидан бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат ва мониторинг қилиш учун E-bozor электрон автоматлаштирилган ахборот тизимини жорий қилиш мўлжалланмоқда.

Фото: Kun.uz
Вазирлар Маҳкамасининг «Бозорлар ва савдо комплексларини замонавий ёндашувлар асосида тартибга келтиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор лойиҳаси эълон қилинди.
Қарор лойиҳасида Солиқ қўмитаси томонидан бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат ва мониторинг қилиш учун E-bozor электрон автоматлаштирилган ахборот тизимини жорий қилиш мўлжалланмоқда.
Бозорлар ва савдо комплекслари устав капиталида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг иштироки мажбурий экани билан боғлиқ талабни бекор қилган ҳолда уларни босқичма-босқич хусусийлаштириш кўзда тутилган.
Шунингдек, давлат муассасаси ва давлат иштирокидаги корхоналарнинг бозорлар ва савдо комплекслари устав капиталидаги акция пакетларини (улушларини) кейинчалик яхлит пакет сифатида оммавий савдолар орқали сотиш ёки самарали фойдаланишни ташкил этиш мақсадида маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ўтказиш режалаштирилган.
Қуйидагилар тасдиқланади:
- ҳудудларда жойлашган бозорлар ва савдо комплексларини замонавий ёндашувлар асосида тартибга келтириш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар дастури;
- Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари бошчилигида бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини ўрганиш ва таклифларни тайёрлаш бўйича тузиладиган ишчи гуруҳ намунавий таркиби;
- ҳудудларда қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларида ташкил этиладиган янги деҳқон бозорлари, мавжуд бозорлар ва савдо комплекслари, шунингдек уларнинг филиаллари негизида ташкил этиладиган «эко-бозорлар» ҳамда қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларида ташкил этиладиган йирик савдо-кўнгилочар марказлари рўйхатлари;
- дастлабки босқичда устав капиталидаги давлат акция пакетлари (улушлари) замонавий кўринишга келтириш шарти билан белгиланган тартибда сотиладиган 26 та бозор ва савдо комплекслари рўйхати.
Ишчи гуруҳ томонидан хатлов натижаларига кўра, ҳар бир бозорлар ва савдо комплекслари кесимида уларнинг кейинги фаолиятини самарали ташкил этиш, хусусийлаштириш, шу жумладан хусусий секторга ўтказиш шартлари ва механизмлари, шунингдек, давлат-хусусий шерикликка бериш бўйича асослантирилган таклифларни ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш кўзда тутилган.
Тавсия этамиз
Magic City'нинг эгаси яна ўзгаради
Ўзбекистон | 21:22 / 17.03.2025
«Балки уддалармиз, балки йўқ». Трамп эртага Путин билан гаплашишга ваъда берди
Жаҳон | 20:36 / 17.03.2025
Эммануэл Макрон Европага «ядровий қалқон» таклиф этди
Жаҳон | 12:00 / 16.03.2025
АҚШ 43 давлат, жумладан Россия ва Беларус фуқароларининг киришини чеклаши мумкин
Жаҳон | 17:13 / 15.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Путин Украина энергетика объектларига 30 кун зарба бермасликни қўллаб-қувватлади ва «ҳарбийларга тегишли буйруқ берди»
Жаҳон | 23:07
-
Бундестаг мудофаа харажатларини оширишга ёрдам берадиган қонунни маъқуллади
Жаҳон | 22:25
-
18 март янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа ва ҳодисалар
Ўзбекистон | 22:18
-
Трамп Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Суҳбат икки соатдан ортиқ давом этди
Жаҳон | 22:06
Мавзуга оид

12:10 / 15.03.2025
“Йилда фақат 1 ой бўлади” — Марғилоннинг Рамазон бозори ҳақида

14:53 / 05.03.2025
Фойдали қазилмаларни қазиб чиқаришни назорат қилиш тартиби тасдиқланди

19:48 / 19.02.2025
Тошкент шаҳридаги бозорларда патта нархлари оширилди

09:20 / 15.02.2025