Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Юнусобод деҳқон бозорини 6 қаватли қилиш таклиф этилди
Хорижий инвесторлар Юнусобод деҳқон бозорига 40 млн доллар сармоя киритиш ва уни ер остида икки қават, ер устида олти қаватли бозорга айлантиришни таклиф қилган.

Фото: Ижтимоий тармоқлар
Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманидаги Юнусобод деҳқон бозори ва Аҳмад Дониш бозорини олти қаватли қилиш режалаштирилган. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев пойтахт кенгаши йиғилишида маълум қилган.
Унинг сўзларига кўра, Тошкентнинг ўта чекланган майдони шароитида мавжуд инфратузилмани вертикал ўсиши ҳисобига саноат ва савдони ривожлантириш зарур.
«Масалан, 4,8 гектарлик Юнусобод деҳқон бозори бир қаватли бўлгани учун димиқиб кетган. «Алоқабанк» бошқаруви раиси Ирисбекова [бозорни] ер остига икки қават, ер устига олти қават қилиб қуришга хорижлик инвесторлар 40 миллион доллар сармоя киритиб ва 2500 иш ўрни яратиш таклифини берган», — деди президент.
Юнусободда туманида 16,5 гектар майдонда жойлашган кичик саноат зонасида 91 та бино ва иншоотлар жойлашган. Лекин уларнинг 77 минг кв метр биноларни 3−4 қават қилиб қайта қуриш ҳисобига қўшимча 200 минг кв метр ҳосил бўлиши мумкин, деди Шавкат Мирзиёев.
Президент сессияда Амир Темур шоҳкўчасидаги саккизта давлат идораси биноларини реконструкция қилиш ва савдо объектлари, офислар ва ер ости тўхташ жойларига эга меҳмонхоналар ташкил этиш учун тадбиркорлик субъектларига беришни ҳам таклиф қилди.
Тавсия этамиз
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Таэквондочи Улуғбек Рашидов икки йилга дисквалификация қилинди
Спорт | 11:00 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Евркомиссия раҳбари АҚШ божларига жавоб қайтаришга тайёрлигини маълум қилди
Жаҳон | 21:29
-
Санкт-Петербургда мигрантлар темир панжаралар орасида ётишга мажбур бўлаётганига изоҳ берилди
Жамият | 20:48
-
Миробод туманида таъмирланаётган бинода, Юнусободда эса кўп қаватли уйда ёнғин чиқди
Жамият | 20:34
-
АҚШ бош прокурори Трампга қарши ишларга алоқадор 20 дан ортиқ ходимни ишдан бўшатди
Жаҳон | 19:50
Мавзуга оид

18:43 / 07.07.2025
Тошкентда юк машинаси автобус бекатига бориб урилди

22:06 / 13.05.2025
Тошкентдаги кўчалардан бири автомобиллар ҳаракати учун 2 кунга ёпилади

22:14 / 05.05.2025
Қўйлиқдан репортаж: бозор ташқарисидаги ноқонуний деб топилган дўконлар бузилмоқда

09:41 / 05.05.2025