12:25 / 10.12.2020
6244

Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди

Айни пайтда Ўзбекистон Марказий банки бошқарувининг оралиқ йиғилиши ўтказилмоқда.

Фото: KUN.UZ

Марказий банк хабарига кўра, йиғилишда асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Марказий банк бошқаруви 22 октябр куни ўтказилган йиғилишда ҳам асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилганди.

Марказий банк инфляциянинг йил якуни бўйича прогнозини йиллик 11-12,5 фоиз даражасида сақлаб қолгани ва ҳукумат билан биргаликда унга эришиш учун барча зарурий чораларни кўриши айтилган.

«Асосий ставка бўйича келгусидаги қарорлар инфляциянинг жорий ва прогноз динамикасининг шаклланиши, шунингдек ички ва ташқи хатарларни баҳолаш асосида қабул қилинади», дейилган Марказий банк хабарида.

Top