16:07 / 19.12.2020
3180

Қозоғистонда кўнгиллиларни коронавирусга қарши маҳаллий вакцина билан эмлаш бошланди

Декабр охирига қадар уч минг нафар кўнгилли QazCovid-in вакцинаси билан эмланади.

Фото: primeminister.kz

Қозоғистонда кўнгиллиларни коронавирусга қарши QazCovid-in маҳаллий вакцинаси билан эмлаш бошланди. Бу ҳақда мамлакат бош вазири матбуот хизмати хабар берди.

 "Ҳозирга келиб биологик хавфсизлик муаммолари илмий-тадқиқот институтида QazCovid-in маҳаллий вакцинаси клиник синовларининг биринчи ва иккинчи босқичлари ўтказилди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги уч минг нафар кўнгиллида клиник синовларнинг якуний, учинчи босқичини бошлашга рухсат берди. Бугун илмий-тадқиқот институти, Алмати ва Тараз шаҳарлари клиникаларида дастлабки кўнгиллилар эмланди", - дейилади хабарда.

Хабарда айтилишича, декабр охирига қадар уч минг нафар кўнгиллини эмлаш ишлари якунланади.

 Аввалроқ Қозоғистонда Россия билан ҳамкорликда вакцина ишлаб чиқарувчи завод ишга тушиши ҳақида хабар берилганди.

 Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг сўзларига кўра, завод келаси ҳафтада ишга тушади.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top