17:25 / 23.12.2020
2376

«UnionPay билан фойдали тўлов қилинг» – «Ипак Йўли» банки ва UnionPay акция эълон қилди

«Ипак Йўли» банки UnionPay картаси эгалари учун махсус акция старт олганини эълон қилди. Акция даврида мижозларга исталган турдаги харидлар учун кешбэк берилади.

Энди UnionPay картаси эгалари тўлов вақтида товар умумий қийматининг 5%ига эга бўлади. Энг катта кешбек 10 долларни ташкил этади. Яъни 200 доллардан қимматроқ товар сотиб олинганда, 10 АҚШ долларига тенг миқдор сақланиб қолади.

Акция 2020 йилнинг 21 декабридан 2021 йилнинг 1 мартига қадар давом этади. Шу даврда UnionPay картаси эгалари фойдали харидларни амалга ошириш имкониятига эга бўладилар.

UnionPay халқаро картаси хорижга сафарлар вақтида молиявий эркинлик, нақд пулга алмаштирмасдан харидларни амалга ошириш ва хизматга тўлов қилиш имконини беради, юқори даражадаги хавфсизликни кафолатлайди ҳамда максимал даражада фойдаланиш имконияти билан саёҳатлар вақтида ишончли ҳамроҳ ҳисобланади.

Карта эгалари турли имтиёзларга эга бўлиб, минимал депозит ва йиллик хизмат кўрсатиш эмиссияси банк томонидан мутлақо бепул амалга оширилади. Шунингдек, «Ипак Йўли» банки ўзи орқали бирон-бир халқаро картани очганларга UnionPay картасини тақдим этади.

UnionPay картасини «Ипак Йўли» банки орқали 10 дақиқа ичида, банкнинг исталган филиалида бепул очиш мумкин. Шунингдек, Ipak Yo‘li Mobile иловаси орқали уйга ёки офисга бепул етказиб бериш хизмати билан буюртма бериш мумкин.

Батафсил: ipakyulibank.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Top