Ўзбекистон | 13:00 / 29.09.2022
3197
6 дақиқада ўқилади

DEG ва Triodos Investment Management “Ипак Йўли” Банки устав капиталидаги улушини оширди

Фото: Ипак Йўли

Германиянинг DEG тараққиёт молия институти ва Нидерландиянинг Triodos Investment Management инвестиция компанияси “Ипак Йўли” Банки акцияларининг қўшимча улушини сотиб олди ва Банк акциядорлик капиталидаги эгалик улушини ҳар бири 15,59%гача оширди.

Мазкур шартнома хорижлик инвесторларнинг Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларга бўлган ишончи ва келгусида мамлакат тараққиётини қўллаб-қувватлашининг тасдиғи, шунингдек, “Ипак Йўли” Банки барқарор ўсаётганининг белгисидир.

Устав капиталини ошириш Банк тараққиётининг 2022-2024 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш йўналишларидан бири бўлиб, микро, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари, шунингдек, Ўзбекистондаги якка тартибдаги тадбиркорлар учун кенг қамровли сифатли хизматларни тақдим этиш имкониятидир.

Фото: Ипак Йўли

“2020 йилда қилинган дастлабки инвестициялардан бошлаб, “Ипак Йўли” Банки янги хорижий акциядорлари томонидан нафақат капитал тақдим этиш, балки энг яхши халқаро амалиётни жорий этиш ва янги хорижлик ҳамкорлар билан алоқа ўрнатишда етарлича кўмакни ҳис қилди. Қўшимча инвестиция хорижий акциядорларимиз банкни қўллаб-қувватлашга ва Ипак Йўли Банкининг барқарор ривожланишига ўзининг салмоқли ҳиссасини қўшишга тайёрлигини яна бир бор исботлади”, — деб таъкидлаб ўтди “Ипак Йўли” АИТБ Бошқарув раиси Саидаброр Сайдаҳмедов.

Ривожланиш режаларини белгилаш ва уларга эришиш стратегиясини белгилаш мақсадида хорижий акциядорларнинг ташаббуси ва фаол иштирокида “Ипак Йўли” Банкининг Стратегик сессияси ташкил этилди. Сессия доирасида Банк бошқаруви, Кузатув кенгаши аъзолари ва йирик акциядорлар вакиллари Банкнинг жорий фаолиятини, юзага келаётган янги муаммолар ва ривожланиш салоҳиятини чуқур таҳлил қилишди. Муҳокамалар натижасида жадал ривожланаётган бозор тенденциялари ва очилаётган янги имкониятларни ҳисобга олган ҳолда Банкнинг ўрта муддатли истиқболга йўналтиришнинг янгиланган стратегияси белгиланди.

“DEGнинг “Ипак Йўли” Банкига 2020 йилдаги дастлабки киритилган сармояси Банк билан кўп йиллик ҳамкорликдан сўнг тўғри қадам бўлди. Шундан буён муносабатлар кўп жиҳатларда яхшиланди. Банк бизнес нуқтаи назаридан жуда яхши натижаларни кўрсатмоқда ва ўз мижозлари билан корпоратив бошқарув ҳамда, экологик ва ижтимоий масалаларни ҳал этиш соҳасида етакчи ҳисобланади. Капитални кўпайтиришда, шунингдек, DEG улушини оширишда иштирок этиб, биз банкни ўсиш ва банклар хизматларидан фойдаланмайдиган кўп сонли мижозларни қамраб олиш йўлида қўллаб-қувватлашдан мамнунмиз”, — деди DEG бошқаруви аъзоси Моника Бек хоним.

“Биз “Ипак Йўли” Банкка киритган 2020 йилдаги илк акциядорлик инвестициясидан буён эришган ютуқларидан мамнунмиз, бу бизнес ўсиши ва институционал салоҳиятни ривожлантиришда ўз аксини топмоқда. Шу билан бирга, бозорнинг динамик ўсиши ва хусусий сектор тадбиркорлари дуч келаётган молиявий хизматларга бўлган талабнинг етарлича қондирилмаётганини ҳисобга олиб, қўшимча капиталга эҳтиёж борлигини кўряпмиз”, — деди Розанна Саркеева, Triodos IM Шарқий Европа, Кавказ ва Марказий Осиё минтақалари раҳбари ва “Ипак Йўли” АИТБ акциядорлари вакили.

Фото: Ипак Йўли

DEG 

60 йил давомида DEG ривожланаётган ҳамда бозори энди шаклланаётган мамлакатларда фаолият юритувчи хусусий корхоналарни молиялаштириб ҳамда консультация бериб келади. 9,2 млрд еврога яқин портфел билан молиявий институт ривожланиш соҳасида жаҳондаги энг йирик инвесторлардан бири ҳисобланади. Импакт-инвестор ва «иқлим» инвестори сифатида трансформация билан шуғулланувчи ҳамда ўз имкониятларидан фойдаланишга интилувчи компанияларга ҳамроҳлик қилиб келмоқда. Молиявий институт мижозлари нафақат уларнинг талабига мослаштирилган, балки молиявий ва консультацион ечимларга эга бўлади: улар бозорга оид билимлари, таъсир кучи ва иқлим борасидаги тажриба, шунингдек, халқаро тармоғига таяниши мумкин. Шундай қилиб, молиявий институт биргаликда малакали иш ўринларини яратиш ва маҳаллий даромадни ошириш, қолаверса, барқарор ривожланиш мақсадларига мувофиқ жойларда қадриятлар яратишни яхшилашга ҳисса қўшиб келмоқда.

Батафсил: www.deginvest.de

Фото: Ипак Йўли

Triodos Investment Management

Triodos Investment Management (Triodos IM) ўз маблағлари узоқ муддатли ижобий ижтимоий ва экологик таъсирга эга лойиҳаларга сармоя қилинишини хоҳлаган кенг инвесторлар доирасини бирлаштиради. Бунда Triodos IM адолатли, барқарор ва инсонпарвар дунёга ўтишда таянч вазифасини ўтовчи секторларда катализатор сифатида хизмат қилади. Компания энергетика, иқлим ўзгариши, молиявий инклюзивлик, озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини барқарор ишлаб чиқариш каби секторларда 25 йиллик муваффақиятли инвестиция киритиш давомида чуқур билимларни тўплади. Шунингдек, компания жамиятнинг барқарор ривожланишига салмоқли ҳисса қўшаётган биржада рўйхатдан ўтган компанияларга инвестиция киритади. Triodos IM 50дан ортиқ мамлакатда 750дан зиёд инвестицияси ҳамда бошқарувида 5,7 млрд евро миқдоридаги (2022 йил июн охири ҳолатига) активлар мавжуд бўлган глобал импакт инвестор ҳисобланади. Бу 1980 йилда асос солинган Triodos Bank NV шуъба корхонаси бўлиб, барқарор банк иши соҳасида етакчи эксперт саналади.

Батафсил: www.triodos-im.com

Фото: Ипак Йўли

Реклама

Мавзуга оид