Жамият | 16:00 / 26.02.2021
5157
2 дақиқада ўқилади

«Ипак Йўли» АИТБ акцияси давом этмоқда ва тез орада асосий соврин – автомобиль ғолиби аниқланади

«Ипак Йўли» банкининг VISA картаси орқали камида 100 АҚШ долларилик харидларни амалга оширган мижозлар Hyundai Elantra Active автомобилини ютиб олишлари мумкин.

Жорий йилнинг сентябрь ойида «Ипак Йўли» АИТБ ва VISA компанияси ўзаро ҳамкорликда асосий совринга Hyundai Elantra Active қўйилган кенг қамровли «Автомобиль ютиб олиш – осон» акциясини бошлади.

«Ипак Йўли»нинг VISA карталари орқали ҳар ой 10 доллардан кам бўлмаган харидларни амалга оширганлар қуйидаги совғалардан бирини ютиб олишлари мумкин:

  • мобиль телефон;
  • ақлли соатлар;
  • наушниклар;
  • Powerbank;
  • протатив карнайлар;
  • кўп функцияли рақамли соатлар.

Ютуқлар совриндорлари ҳар ойда банкнинг расмий Instagram саҳифаси орқали тўғридан-тўғри эфирда аниқланади. Акция ғолиблари рўйхати банк расмий сайтининг «Янгиликлар» бўлимида эълон қилинади.

Мунтазам равишда ойига 10 АҚШ долларидан кам бўлмаган харидларни амалга оширган VISA картаси эгалари ҳар ой акцияда қатнашишлари мумкин.

Бош соврин ғолиби 2021 йилнинг баҳорида аниқланади. Банкнинг 100 АҚШ долларидан кам бўлмаган харидларни амалга оширган барча мижозлари Hyundai Elantra Active автомобили совриндорини аниқлаш учун ўтказиладиган танлов иштирокчиларига айланишади.

Танлов 2021 йилнинг 31 март санасига қадар давом этади.

VISA картасини очиш жуда оддий. Бунинг учун Ipak Yo‘li mobile иловасини юклаб олиш ва картага буюртма бериш кифоя.

Батафсил маълумотни +99878-140-69-00 телефон рақами орқали кечаю-кундуз ишлайдиган алоқа маркази, сайт ва Telegram'дан олиш мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида

Жамшид Рузибаев
Тайёрлаган Жамшид Рузибаев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид