08:20 / 25.12.2020
4663

Тошкентда қариндошининг паспортини ёқиб юборган шахсга нисбатан жиноий иш қўзғатилди 

Тошкент шаҳрида қариндошининг паспортини ёқиб юборган шахсга нисбатан жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Олмазор тумани ички ишлар органларига 45 ёшли Равшанбек Т. мурожаат қилган. 

Равшанбек Т.нинг сўзларига кўра, 21 ноябр куни жияни, 28 ёшли Санжар Т. жанжал оқибатида унинг паспортини газ плитасида ёқиб юборган. 

Қайд этилишича, мазкур факт асосида Жиноят кодексининг 227-моддаси (“Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни, автомототранспорт воситаларининг ва улар тиркамаларининг (ярим тиркамаларининг) давлат рақам белгиларини эгаллаш, нобуд қилиш, уларга шикаст етказиш ёки уларни яшириш”) бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Top