15:36 / 26.12.2020
28311

Фарғона водийсида 4 баллик ер силкиниши қайд этилди

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабарига кўра, 26 декабрь куни Тошкент вақти билан соат 15:28да Қирғизистонда ер силкиниши содир бўлди. 

Ер силкиниши координаталари: 40,19 градус шимолий кенглик; 71,66 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=5,2. Чуқурлик 10 км. 

Ер силкиниши эпицентридан Тошкентгача масофа 238 км жанубий-шарқий йўналиш бўйича.

Ер силкиниши Ўзбекистон ҳудудида:

  • Тошкент : 238 км, 2 балл.
  • Наманган : 90 км, 4 балл.
  • Андижон : 88 км, 4 балл.
  • Фарғона : 24 км, 4 балл.
  • Гулистон : 246 км, 2 балл.
  • Жиззах : 325 км, 2 балл.
  • Самарқанд : 405 км, 2 балл.
Top