11:00 / 27.12.2020
4371
Реклама

Seoul Mun – бизнесни ривожлантириш учун мукаммал ҳудуд

Seoul Mun – сой бўйида савдо, хизмат кўрсатиш ва кўнгил очиш учун тижорат кўчмас мулкини муваффақиятли уйғунлаштирган маскан. Пойтахт марказидаги Бўрижар каналининг икки қирғоғи бўйлаб 40 000 квадрат метрдан зиёд майдонга эга ушбу лойиҳа 200 дан ортиқ турли ўлчамдаги савдо майдонларини таклиф этади.

Халқаро етакчи консалтинг компанияси ҳисобланган Knight Frank'нинг мустақил экспертлари кўчмас мулк рентабеллиги бўйича ечимларни ишлаб чиқдилар. Тавсия этилган бешта тоифадаги жойлар тижорат салоҳиятини максимал даражада оширади. Ушбу тасниф лойиҳа ҳудудида тижорат хусусиятларини мунтазам равишда тақсимланишини таъминлайди.

«Seoul Mun савдо-кўнгилочар маркази бизнеснинг қайси турлари учун мўлжалланган?» - мазмунидаги одатий саволга Dream City Development компанияси қатъий ишонч билан: «Ҳамма турига!» - дея жавоб қайтаради.

Дунёга машҳур брендлар ўз дўконларини очиш учун Seoul Mun'ни танлайдилар. Ўзгача соҳил бўйидаги маскан бизнес, савдо ва хизмат кўрсатиш учун 100 дан ортиқ турли хил вариантларни таклиф этади. Кенг доирадаги савдо майдонлари чексиз имкониятларни тақдим этади.

Бу ерда турли форматга эга умумий овқатланиш нуқталари, fast food зоналари, қаҳвахоналар, қандолат дўконлари, гастро бутиклар, муаллифлик ёки тармоқ ресторанларини ташкил қилиш мумкин. Seoul Mun гўзаллик салонлари, спа салонлар, кимёвий тозалаш масканлари учун ҳам фойдали жойга айланади.

Шунингдек Seoul Mun тижорат кўчмас мулки банк ва молия муассасалари, суғурта компаниялари, халқаро ва маҳаллий ваколатхоналар учун жуда мақбул марказ ҳисобланади.

Таниқли жаҳон брендларининг йирик show room'лари, кийим-кечак бутиклари, косметика ва парфюмерия, уй буюмлари ва электроника дўконлари, дорихоналарнинг очилиши янада кўпроқ ташриф буюрувчиларни жалб қилади.

Катта майдонга эга жойларни излаётган: мебел дўконлари, йирик дўконлар, супермаркетлар ва савдо тармоқлари вакиллари учун Seoul Mun'да 1000 квадрат метргача бўлган жойлар мавжуд.

Кинотеатрлар, караоке, болалар майдончалари, квест хоналар, боулинг, болалар учун ўйин майдончалари жойлашадиган жойларга алоҳида эътибор берилган

Seoul Mun лойиҳасининг бир ёки бир нечта тижорат жойларини сотиб олиб, сиз сармояларингизнинг юқори инвестиция салоҳиятига ва пойтахт марказидаги бизнесингизни муваффақиятли ривожланишига шубҳа қилмайсиз.

Seoul Mun – бизнесингиз ривожланадиган ҳудуд. Фойдали жойни танлашга шошилинг.

Ягона маълумот маркази: +998 71 202-22-22

Сотув офиси ҳар куни, дам олиш кунисиз соат 09:00 дан 19:00 гача ишлайди.

Манзил: Тошкент шаҳри, Фурқат кўчаси, Tashkent City ХИМ

Мўлжал: Халқлар дўстлиги майдонидан Алишер Навоий шоҳ кўчаси томон йўл.

Сайт: seoulmun.uz

Telegram: t.me/dreamcityuz

Facebook: fb.com/dreamcity.uz

Instagram: @dreamcity.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Top