Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда спорт тиббиёти ходимлари ўртасида спорт мусобақаси ўтказилди
Ўзбекистон президентининг шу йил 30 октябрдаги «Cоғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида, 26 декабр куни Миллий олимпия қўмитасининг амалий кўмагида тадбир ўтказилди.
Мусобақада Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази , федерациялар, болалар ва ўсмирлар спорт мактаби шифокор-массажист ва ўрта тиббий ходимлари ҳамда психолог ва диетологлардан шакллантирилган 4та жамоа иштирок этди.

Тиббиёт ходимлари спортнинг стол тенниси, мини футбол ва бадминтон турлари бўйича, шунингдек малакавий савол-жавоблар (биринчи тез тиббий ёрдамни кўрсатиш) асосида ҳам беллашди.

Жамоалар «Спорт мед», «Ёшлик», «Оптимистлар» ва Тошкент жамоалари номи билан қатнашди.
Маросим очилиши юртимиз мадҳияси садолари остида бошланди. Дастлабки мусобақа – мини футбол турнири Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази раҳбари Садиков Абдушукур Абдужамилович бошчилигида бошланди.

Тадбир сўнгида Миллий олимпия қўмитаси президенти Рустам Шоабдураҳмонов ва МОҚ вице-президенти Азиз Комилов сўзга чиқиб мусобақа ғолибларини эсдалик совғалари билан тақдирлади.

Якунда жамоа аъзолари дастурхонга таклиф этилди.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
16:10 / 06.10.2025
Тиббиёт бўйича Нобел мукофоти иммунитет соҳасидаги кашфиётлар учун берилди
19:39 / 03.11.2022
“Ўзбекистонда эндиги ислоҳотлар таълим ва тиббиётга қаратилиши керак” — Шиксин Чен
10:41 / 31.10.2022
Аҳолини дори воситалари билан таъминлаш чора-тадбирлари белгиланди
18:37 / 26.10.2022