11:14 / 04.01.2021
4093

Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор кўчкиси хавфи эълон қилинди 

Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор кўчкиси хавфи эълон қилинди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар бермоқда.

Қайд этилишича, тоғли ҳудудларда 2021 йилнинг 4 январ кунидан 8 январ кунига қадар қор кўчкиси хавфи мавжуд.
 
«Эҳтиёт чораларини кўришингизни ҳамда авария ва бошқа нохуш ҳолатлар вужудга келганда 1050 қисқа рақамига мурожаат этишингизни сўраймиз», — дейилади Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотида.

Top