22:28 / 07.01.2021
8051

Трампни тартибсизликлардан кўра Пенснинг Байден ғалабасини тан олиши кўпроқ ташвишга солди – ОАВ

Сенатнинг қуролли кучлар бўйича қўмитаси раиси Жеймс Инҳофнинг сўзларига кўра, Трамп Майкл Пенсдан сайлов натижаларини қайта кўриб чиқишни талаб қилган.

Фото: Alex Brandon/AP Photo

АҚШ президенти Доналд Трамп конгрессда юз берган тартибсизликларда кўра вице-президент Майкл Пенс сайловда демократ Жозеф Байденнинг ғалабасини тан олишидан кўпроқ ташвишга тушди. Бу ҳақда Оқ уйдаги манбаларига таяниб The Washington Post газетаси хабар берди.

 Пайшанба куни сенат ва конгресс вакиллар палатасининг қўшма йиғилишида Жозеф Байден 3 ноябрда бўлиб ўтган президент сайловида ғалаба қозонганлиги тасдиқланди. Вице-президент йиғилишга раислик қилди ва демократнинг ғалабаси ҳақида эълон қилди.

 Давлат раҳбари Пенсдан шунчалик дарғазаб бўлдики, "соғлом фикрлай олмасди", деган газета манбаси.

 "У Пенснинг хиёнатидан куни билан ғазабда юрди. Кун бўйи "Мен уни одам қилгандим, уни сиёсий ўлимдан қутқариб қолгандим, у орқамдан пичоқ урди", дегап сўзларни такрорлади”, - деб қўшиб қўйган манба.

 Сенатнинг қуролли кучлар бўйича қўмитаси раиси ва Пенснинг яқин дўсти Жеймс Инҳофнинг сўзларига кўра, вице-президент Трамп ундан сайлов натижаларини қайта кўриб чиқишни талаб қилганидан "қаттиқ сиқилган".

"Пенсни ҳеч қачон бундай ҳолатда кўрмагандим", - деган сенатор.

Эслатиб ўтамиз, 6 январ куни Трампнинг тарафдорлари АҚШ конгрессига бостириб киришди. Кейинроқ куч ишлатиш тузилмалари намойишчиларни конгресс биносидан сиқиб чиқаришди.

Тартибсизликлар вақтида тўрт киши ҳалок бўлди.

Top