15:19 / 15.01.2021
49899

Кун сўрови: Бугун қайси соҳа одамлари бой яшаяпти?

Сизнингча, бугунги кунда Ўзбекистонда қайси соҳа вакиллари бошқаларга қараганда бой ва нисбатан ўзига тўқ яшамоқда? «Кун сўрови» рукнида шу савол билан ҳамюртларимизга юзландик.

Сўровда энг кўп янграган жавоблар – тадбиркорлар ва давлат мансабдорлари бўлди.

Ажабланарлиси, шифокорлар ва ўқитувчилар ҳам ўзига тўқ яшамоқда, деган жавоблар ҳам янгради. Дастурчилар номи эса тилга олинмади.

Қатор респондентлар муҳими ҳалоллик эканини таъкидладилар.

«Кун сўрови»нинг бошқа сонлари билан ушбу ҳаволада танишинг.

Top