23:29 / 28.01.2021
19437

Япония Россия ва Хитойга зарба беришга мўлжалланган ракета учун 320 млн доллар ажратди - ОАВ

Фото: Kyodo

Япония ҳукумати Ўрта ва кичик масофаларга мўлжалланган ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги шартнома бекор қилингани сабабли ўз ракеталарининг учиш узоқлигини оширишга қарор қилди. Бу ҳақда Mainichi Shimbun нашри хабар берди.

Айни вақтда “Хитонисики” туридаги кемаларга қарши ракета 200 кмга уча олади. Нашрда ёзилишича, ҳукумат ушбу ракетанинг таъсир доирасини 1500 кмгача оширмоқчи. Шунингдек, япон мутахассислари ракетани радарлар тута олмайдиган қилишмоқчи. Бу мақсадлар учун 33,5 млрд иен (320 млн доллар) ажратилган.   

“Ракеталар тайёр бўлганда уларни АҚШнинг Осиёдаги базаларида жойлаштириш режалаштирилмоқда. Бунинг эвазига Россия, Хитой ва Шимолий Кореяга зарба бериш мумкин бўлади”, дейилган нашрда.  

Япония ўз қуролланишини АҚШ 2019 йил февралда Ўрта ва кичик масофаларга мўлжалланган ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги шартномадан чиққани сабабли модернизация қилмоқда.

Top