13:51 / 30.01.2021
31578

Жиззах вилояти собиқ ҳокими Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди

Тошкент вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари ўзгарди. 

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Улуғбек Узоқов Тошкент вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Улуғбек Узоқов айни пайтга қадар Жиззах вилояти Дўстлик тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди. У Жиззах вилояти ҳокими сифатида ҳам ишлаган. Унга қадар эса Вазирлар Маҳкамаси департаментларидан бирини бошқарган.

Маълумот учун, Ботир Алимбеков Тошкент вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

Аввалроқ, Тошкент вилояти ҳокими ишдан олингани, унинг ўрнини Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг собиқ ўринбосари эгаллагани хабар қилинганди.

Top