15:45 / 18.02.2021
17856

Президент: Картошкани ҳалигача катта ҳажмда импорт қиляпмиз, ер ажратилган, аммо ҳосилдорлик паст

Бош вазир ўринбосари Шуҳрат Ғаниев, қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлари ҳамда бошқа мутасаддилар Наманганда бўлиб турган президентга агросаноат лойиҳаларини тақдим қилди.

Лойиҳалар билан танишар экан, Шавкат Мирзиёев картошкачиликни ривожлантиришга алоҳида тўхталди, дея хабар бермоқда Kun.uz мухбири.

«Картошкани ҳалигача жуда катта ҳажмда импорт қиляпмиз. 1,8 млн тоннага эҳтиёжимиз бор, шунга яраша ер ҳам ажратилган, аммо ҳосилдорлик паст.

Илмий ёндашув йўқлиги туфайли энг оддий экинни ҳам кўнгилдагидек етиштира олмаяпмиз. Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Хўжаевга топшириқ – картошкачилик бўйича жиддий шуғулланиш, ҳосилдорликни кўтариш керак. Алоҳида коллежларни ана шу йўналишда илмий марказларга айлантириш, Венгрия давлати билан бу борадаги ҳамкорликни кенгайтириш зарур.

Алоҳида қарор, зарур маблағ бўйича ҳаммасини ҳал қилиб бераман», – деди Янгиқўрғон туманидаги тақдимотда давлат раҳбари.

Top