09:00 / 24.02.2021
4051
Реклама

Boulevard бизнес марказидаги офислар – иш жойини ташкил қилиш учун комплекс ёндашув

Dream City Development компанияси Boulevard бизнес марказининг иккинчи қаватидаги функционал офис майдонлари ҳақида маълумот берди.

Boulevard Business Center – бу ўз бизнесингизни пойтахтнинг энг нуфузли жойларидан бирида бошлаш ва ривожлантириш учун имкониятдир. Янги бизнес маркази юқори даражадаги замонавий ишбилармонлик майдонига қўйиладиган барча талаблар: юқори эстетик параметрларга риоя қилиш, меъморчиликдаги маҳобат ва нафислик, қулай жойлашув, ўзининг ер ости автотураргоҳи, юқори технологик муҳандислик тизимлари ва юқори даражадаги хавфсизликка жавоб беради.

Boulevard бизнес марказининг иккинчи қаватидаги бизнес майдони 75 дан 159 квадрат метргача бўлган 16 та офис биноси мавжуд. Офис бинолари панорама ойналар билан жиҳозланган ва шифтнинг баландлиги 5 метрни ташкил қилади. Шу сабаб жойда ёруғлик ва ҳаво етарли бўлиб, унда иш самарадорлиги ҳам ошади. Офис жойлари таъмирланган ҳолда сотувга чиқарилади. Нафис дизайн, лаконик ранглар, ёруғ ва пухта лойиҳаланган макон, ҳар квадрат метрдан самарали фойдаланишга имкон беради. Бинолар барча зарурий алоқа воситалари ва замонавий муҳандислик тизимлари билан жиҳозланган.

Шовқин даражаси паст ва ҳавони юқори даражада тозалайдиган шамоллатиш ускуналари, иситиш ва совитиш тизими, етакчи хорижий ишлаб чиқарувчиларнинг электр жиҳозлари, ёнғин хавфсизлигининг автоматик тизими офисларда фаолият олиб боришни қулай ва хавфсиз даражага етказади. Бизнес марказга Швейцариянинг Schindler лифт тизими ўрнатилган. Иккинчи қаватда жойлашган очиқ террасада ишбилармонлик учрашувларини, музокараларни ўтказишингиз ёки танаффус вақтида шунчаки ажойиб манзарадан баҳраманд бўлишингиз мумкин. Ушбу терраса иш вақтидаги шовқин-сурондан танаффус қилиш ва бир неча дақиқалик дам олиш учун жуда мос.

Boulevard Business Center – бу компаниянгизнинг ташриф қоғози бўлиб, у сизнинг юқори бизнес мавқейингиз ва нуфузингизни билдириб туради. Шунингдек, кўплаб фойдали хусусиятларга эга бўлган тижорат кўчмас мулки кафолатланган юқори даромадли инвестициялар манбаига ҳам айланиши мумкин.

Ягона маълумот маркази: +99871 202-22-22

Сотув офиси ҳар куни, дам олиш кунисиз соат 09:00 дан 19:00 гача ишлайди.

Манзил: Тошкент шаҳри, Фурқат кўчаси, Tashkent City ХИМ.

Мўлжал: Халқлар дўстлиги майдонидан Алишер Навоий шоҳкўчаси томон йўл.

Сайт: dreamcity.uz

Telegram: t.me/dreamcityuz

Facebook: fb.com/dreamcity.uz

Instagram: @dreamcity.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Top